Расман: "Насаф" сербиялик вингер трансферини эълон қилди

Administrator
31 июл 2024, 20:25
Аввалроқ, Стефан Чолович "аждарлар" сафига қўшилгани хабар қилинганди.

Қаршининг "Насаф" клуби сербиялик вингер Стефан Чоловични расман таништирди. 30 ёшли футболчи энди Қарши клуби шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Стефан Чолович бунга қадар Сербиянинг "Раднички Ниш" клубида ўйнаган. Стефаннинг Transfermarkt порталида 600 минг еврога баҳоланган.


AdministratorМуаллиф
Манба: "Насаф" клуби матбуот хизмати