Расман: "Насаф" ўтган мавсум 2 та ўйинда қатнашган дарвозабон билан шартнома тузди

Sherzod Nurmatov
8 янв 2024
"Локомотив" билар хайрлашган посбон Зафар Сафоев фаолиятини "Насаф"да давом эттирадиган бўлди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.



"Моҳир дарвозабон Зафар Сафоев бугун жамоамиз билан 2 йиллик шартномага имзо чекди. 

Сафоев фаолияти давомида Суперлиганинг "Металлург", "Бухоро", "Бунёдкор" ва "Локомотив" каби жамоаларда ҳаракат қилган", – дейилади қаршиликлар хабарида.

Маълумот учун, 32 ёшли Сафоев ўтган мавсум "Локомотив" сафида бор-йўғи 2 та ўйин ўтказган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати