Расман: "Металлург" дарвозабони "Турон"га ўтди

Iskandarov Abdulaziz
14 янв 2023
"Турон" сафига яна бир футболчи билан тўлдирилди.

Суперлига янги мавсуми олдидан Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоасига бир қатор маҳоратли футболчилар келиб қўшилиши давом этмоқда. Жумладан, бугун 2003-йилда туғилган, ёш иқтидорли дарвозабон Хумоюншоҳ Сайётов ва клуб ўртасида икки йиллик муддатга мўлжалланган расмий шартнома имзоланди.

Хумоюншоҳ Сайётов яйпанликлар таркибига "Металлург" клубидан келиб қўшилди. Шунингдек, у Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.



Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Турон" матбуот хизмати