Расман: Марио Гомес "Вольфсбург" футболчиси

Aslanov Jasurbek
18 авг 2016, 12:22
"Вольфсбург" ҳужумчи Марио Гомес билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда "бўрилар"нинг расмий сайти эълон қилди.

31 ёшли Гомес ўтган мавсумни "Бешиктош"да ижарада ўтказган эди. У жамоа билан бирга Туркия чемпионига ва чемпионат тўпурарига айланди (26 та гол).

Марио "Вольфсбург" сафида 33 рақамда ўйнайдиган бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia