

"Ибрагимовичнинг клубимиз ва MLSга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз. У 2018 йилда Лос Анжелесга келгандан сўнг ижобий натижалар кўрсатди.
"Тиришқоқлиги ва иштиёқи учун раҳмат. Ибрагимовичнинг профессионаллиги Лос Анжелес, умуман Шимолик Америкадаги футбол мухлисларига катта таъсир кўрсатганидан миннатдормиз", - деб "Лос Анжелес Гэлакси" президенти Крис Клайннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб матбуот хизмати.
Ҳужумчи Калифорния клубидаги 1,5 йил давомида 58та ўйинда майдонга тушиб, 53та гол ва 15та ассист қайд этди.




