Расман: Кьеллини — "Лос-Анжелес" футболчиси!
13 июн 2022 22:34
Янгиликлар
Расман: Кьеллини — "Лос-Анжелес" футболчиси!
"Лос-Анжелес" Жоржо Кьеллини билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
"Ювентус" ва Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Америка клуби билан 2023 йилнинг охирига қадар шартнома имзолади.
“У футболчи ва шахс сифатида ўзига хос характерга эга. Жоржо билан шартнома имзоланиши клубимизни яхшилаш учун ажойиб имкониятдир. У кучли жамоанинг бир бўлагига айланади ва ўзининг етакчилик фазилатлари, ғалаба қозониш истаги ва тажрибасидан фойдаланиб, барчага ўрнак бўлади.
Жоржо энг юқори даражада ўйнаган ғолиб ўйинчи, Кьеллинидан "Лос-Анжелес"ни танлагани ва бизга совринлар учун курашда ёрдам бермоқчи бўлгани учун миннатдормиз ”, - деди клуб бош директори Жон Торрингтон.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Фикрлар