UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  2 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  15 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  16 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  14 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  20 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  7 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0

Расман: "Истиқлол" стадионида Ўзбекистон кубоги финалига қадар бирорта ўйин ўтказилмайди Янгиликлар

Расман: "Истиқлол" стадионида Ўзбекистон кубоги финалига қадар бирорта ўйин ўтказилмайди

Ҳар йили бўлгани каби ёз чилласидан кейинги 1 ой давомида мамлакатимиздаги футбол майдонлари майсаси қайтадан тикланиш жараёнини бошдан кечиради.

Боиси ҳаво 45 даражадан юқори бўлган ёзнинг ҳар бир куни майса ҳолатини кескин ёмонлаштиради.

7 сентябрь куни Лига мутахассислари Фарғонада бўлди ҳамда Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви олдидан дастлабки тайёргарлик ишларини бошлади. Сафар давомида Лига қатор масалаларни ўз режасига киритди.

Айни вақтда "Истиқлол" стадиони майсасининг ҳолати яхши эмас. Йил давомида майса талаб қилинган озуқани етарли даражада олмаган, чилла давомида майса ва унинг остки ҳолатида ўзгаришлар юз берган. Лига вакилларидан аввал стадионга 400 килограмм уруғ етиб келган бўлиб, айни вақтда қўшимча майсалар майдон сатҳи юзасига чиқишни бошлаган. Ой давомида майдон мутахассислар назорати остида бўлади. У октябрь ойига қадар футбол учрашувини нормал ҳолатда ўтказишга тайёр бўлиши кўзда тутилган.

Финалга қадар "Қўқон-1912" клуби мазкур аренада 2 та, "Нефтчи" эса 1 та учрашув ўтказиши лозим эди. Сафар олдидан Лига "Қўқон-1912" клуби иштирокидаги учрашувлар санасига ўзгартириш киритди ва уларни октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўтказишга қарор қилди. Шунингдек, "Нефтчи"нинг "Қизилқум" билан Суперлига доирасидаги ўйинини бошқа стадионга ўзгартириш масаласида клуб раҳбарияти билан келишувга эришилди. Бу ҳақда кейинроқ алоҳида маълумот берилади.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубогининг бу йилги финали 5 октябрь куни бўлиб ўтади. Унда водийнинг икки клуби "Навбаҳор" ҳамда "Андижон" ўзаро баҳс олиб боради.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика