Расман: Ислом Қобилов — "Сўғдиёна" футболчиси!

Оқил Абдубарноев
4 янв 2024
Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби қишки трансферлар ойнасида таркибни кучайтиришни бошлаб юборди.

Ўтган мавсум "Локомотив" жамоаси шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳимоячи Ислом Қобилов "Сўғдиёна" билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида, Ислом Қобилов ўтган мавсум "Локомотив" таркибида жами 23 учрашувда майдонга тушган.

Аввалроқ Санжар Шоаҳмедов "Сўғдиёна"ни тарк этгани тўғрисида хабар берилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати