Расман: Фарруҳ Сайфиев "Пахтакор" футболчиси

Tolibjon Qosimov
27 дек 2017
"Пахтакор" янги мавсум учун биринчи келишувни амалга оширди.

Олдинроқ, сайтимизда "Насаф" футболчиси Фарруҳ Сайфиев клуб билан хайрлашгани ва тез орада "Пахтакор" билан шартнома имзолаши ҳақида хабар берган эдик.

"Пахтакор" чап қанот ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев билан икки йиллик шартномага имзо чекди. Сайфиев олий лигада қаршиликлар сафида 111 учрашувда майдонга тушиб, 13 гол муаллифига айланган.

"Фарруҳнинг жамоамизга ички ва халқаро мусобақаларда муваффақиятларга эришишда кўмак беришига умид қиламиз.

"Пахтакор"га хуш келибсан, Фарруҳ!", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Фарруҳ Сайфиев ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси: 17.01.1991
Туғилган жойи: Самарқанд
Кумуш медаль соҳиби (2017)
Ўзбекистон Кубоги ғолиби (2015)
Ўзбекистон Суперкубоги ғолиби (2016)


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz