

Бергамо клуби "Сампдория"га трансфер учун 12 миллион евро тўлади. 2018 йилнинг ёзида клуб ижара учун 14 миллион еврони қабул қилиб олганди. Шу орқали трансфер умумий 26 миллион еврони ташкил қилди.
Ўтган бир ярим мавсум давомида 28 ёшли колумбиялик ҳужумчи жамоаси таркибида 59 ўйинда 35 гол урди ва 11 бора ассист бўлди.



