UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  0 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  84 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  25 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4

Расман: Бразилия термасида истеъфо! Янгиликлар

Расман: Бразилия термасида истеъфо!

Бразилия футбол конфедерацияси Доривал Жуниорни миллий терма бош мураббийлигидан истеъфога чиқарди.

"Бразилия футбол конфедерацияси Доривал Жуниор эндиликда Бразилия миллий терма жамоасига бош мураббийлик қилмаслигини маълум қилади. Раҳбарият мураббийга келгуси фаолиятига омад тилайди. Айни дамда ташкилот миллий терма жамоа учун мураббий излаш ишларини бошлаб юборган", - деб ёзилади баёнотда.

Бразилия термаси март ойидаги ФИФА кунларида ЖЧ саралаши доирасида Колумбияни 2:1 ҳисобида мағлуб қилди. Кейинчалик Аргентинага 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Раҳбарият ушбу мағлубиятга қадар ҳам мураббийнинг ишидан қониқиш ҳосил қилмаган.

Бразилиялик мутахассис 2024 йил январь ойида терма бошқарувини қўлига олганди. Шундан буён унинг мураббийлигида терма 16 ўйинда 7тадан ғалаба ва дуранг, шунингдек, 2 мағлубият қайд этди.

Америка Кубогида унинг жамоаси чорак финалдаёқ иштирокини якунлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика