Расман: "Боруссия М" Жазоир термаси ҳимоячиси билан шартнома имзолади

Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби "Ренн" ва Жазоир термаси ҳимоячиси Рами Бенсебайни трансферини эълон қилди.

24 ёшли ўйинчи 2023 йил июнига қадар мўлжалланган 4 йиллик шартнома тузди. 

Қайд этиш жоиз, Бенсебайни июль ойида Африка Кубоги соҳибига айланди. Футболчининг статистикаси бўйича барча маълумотларни ушбу ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин. 


Манба: borussia.de