Расман: “Боруссия Д” 34 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди. У саратон аниқланган Алленинг ўрнига олиб келинди

Eldor Akmurzayev
9 авг 2022
“Кёльн” ҳужумчисини Антони Модест фаолиятини “Боруссия Д”да давом эттиради.

Дортмундликлар 34 ёшли француз билан 2023 йил ёзига қадар шартнома имзолади.

Себастьян Алледа ўсимта аниқлангани туфайли клуб бошқа форвардни жамоага олиб келишга мажбур бўлди.

Модест Бундеслигада ўйнаш тажрибасига эга, у “Кёльн”дан ташқари, “Хоффенхайм” шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Ҳужумчи ўтган мавсум Германия чемпионатида 32 баҳсда 20 та гол урди ва тўпурарлар жадвалида 4-ўриндан жой олди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: bvb.de