

23 ёшли футболчи 2012 йилда "Базель" клубидан "Боруссия М"га кўчиб ўтганди. Жака Швейцария терма жамоаси сафида 41та ўйин ўтказган. Футболчи Лондон клубида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиб узоқ муддатли шартномага имзо чекди. Унинг трансфер нархи ошкор қилинмади.
Гранит "Арсенал"га ЕВРО-2016дан кейин қўшилади.





