Расман: Акмал Шораҳмедов "Насаф"га ўтди
06 янв 2017 23:43
Янгиликлар
Расман: Акмал Шораҳмедов "Насаф"га ўтди
Акмал Шораҳмедов "Насаф" жамоасига ўтганини шахсан ўзи тасдиқлади.
Томонлар ҳозиргина келишувга эришишди.
"Бунёдкор"даги 6 йиллик фаолиятидан сўнг тажрибали ҳимоячи "аждарлар" таркибида ўз фаолиятини давом эттиради.
Футболчи олдида бир қатор таклифлар турганди. Аммо Акмал Шораҳмедов "Насаф" танловини маъқул кўрди.
"Насаф" жамоаси эртага Туркияга ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш учун жўнаб кетади. "Насаф"нинг янги аъзоси Акмал Шораҳмедов эса индинга жамоа сафига қўшилиш учун парвоз қилиши режалаштирилган.

Тўлиқ
исми: Акмал Шораҳмедов
Раками: 2
Амплуаси: Ҳимоячи
Туғилган санаси: 10.05.1986
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Туғилган жойи: Тошкент
Бўйи:178 см
Вазни: 78 кг
Футболчилик фаолияти:
"Сўғдиёна" (Жиззах) - 2005-2006
"Навбаҳор" (Наманган) - 2007
"Сўғдиёна" (Жиззах) - 2008
"Андижон" (Андижон) - 2009-2010
"Бунёдкор" (Тошкент) - 2011-2016
"Насаф" (Қарши) - 2017...
"GOAL" №2 - Акмал Шораҳмедов (ФОТО+ВИДЕО)
Акмал Шораҳмедов "Бунёдкор"дан кетди, "Насаф" унга форма тайёрлаб қўйган
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар