UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  3 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  5 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

Рашидов: "Ўзбекистонга қайтишни орқага ташланган қадам деб ҳисобламайман" Янгиликлар

Рашидов: "Ўзбекистонга қайтишни орқага ташланган қадам деб ҳисобламайман"

"Локомотив" футболчиси сифатида таништирилган Сардор Рашидов янги жамоадаги мақсадлари, ёзда Франция клубига ўтиши ҳақидаги миш-мишлар борасида фикр билдирди.

"Локомотив" жамоасига ўтганимдан хурсандман. "Темирйўлчилар" сафида янги ютуқларни қўлга киритиш учун келдим. Ўйлайманки, ОЧЛда ҳам муносиб иштирок этамиз. Мақсадлар юқори ва биз ушбу вазифани бажаришимиз лозим. "Ренн" жамоаси? Тўғри, бу жамоада собиқ устозим Лямуши ишламоқда. Бу борада у билан суҳбатлашдим. Ҳозирда жамоасида футболчилар кўплиги боис "Ренн"га ўтмадим. Мени Франция жамоасига ўтишим ёки ўтмаслигим ёзда ҳал бўлади. Лямуши мени "Ренн"да кўрмоқчи эканлигини айтиб ўтди. Аммо барча масала ёзда трансфер ойнаси очилганидан сўнг маълум бўлади.
Осиёдан Европага йўл олмоқчидим? Ҳа, лекин Ўзбекистонга қайтишни орқага ташланган қадам деб ҳисобламайман. Араб футболидан кўра Ўзбекистон футболи кучли. Бу аниқ. Қайси тарафдан орқага қадам ташладим? Фақат пул тарафлама. Чунки араб футболи фақат пул борасида кучли. Ўйин сифати жиҳатидан бизнинг футбол уларникидан устун. "Локомотив"га ўтиш орқага ташланган қадам эмас. Мен фақат пул тарафдан ютқаздим" - дейди Сардор Рашидов.

"Локомотив" янги футболчиларни тақдимот маросимини ўтказди (тўлиқ) ФОТО

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика