UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  1 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  4 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  2 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  10 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  14 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  0 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  4 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  14 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  15 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  10 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  10 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2 02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  128

Рашид Ғофуров: “Мавсум бошида Про лигага чиқиш вазифаси қўйилмаганди” Янгиликлар

Рашид Ғофуров: “Мавсум бошида Про лигага чиқиш вазифаси қўйилмаганди”

Биринчи лиганинг навбатдаги мавсуми якунланди. Унга кўра, “Навбаоҳор-ФАРМ” жамоаси мавсумни пешқадам сифатида якунлаб, Про лига йўлланмасига эга бўлди.

Мазкур муваффақиятдан кейин жамоа устози Рашид Ғофуров билан боғланиб, унинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Рашид ака, якунланган мавсум якунлари бўйича фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- Албатта ўзига яраша қийинчиликлари бўлди. Осон бўлмаган тўсиқларга дуч келдик. Биласизми, биз мавсум бошида Про лигага йўлланма олишни мақсад қилмагандик. Натижаларимиз яхшиланиб, кетма-кет ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритдик. Такрорлайман, бизга Про лигага чиқишни режалаштирмагандик. Футболчиларимиз ўйиндан-ўйинга ўз даражасида ўйнаб, керакли очколарни қўлга киритиб, эришдик.

- Жамоангизнинг шароитлари Про лига савиясига талабига мос тушадими?
- Дарҳақиқат, Биринчи лигадаги савия билан Про лигани солиштириб бўлмайди. Про лиганинг ўзига яраша талаблари бор. Айтиш керакки, у ерда чемпионат савияси юқори. Қолаверса, жамоамиз мазкур лига жамоалари билан назорат учрашувларида ўтказдик. Талаблари қандайлигини биламиз. Лекин ҳозир клуб раҳбарияти билан янги мавсум хусусида гаплашганимиз йўқ. Тез орада раҳбарият билан учрашиб, жамоанинг Про лигадаги келажаги борасида батафсил гаплашамиз оламиз. Биз Биринчи лигада осонликча ғалаба қозонганимиз йўқ. Про лигада шунчаки қатнашмоқчи эмасмиз.

- Айтингчи, биринчи лига савиясида бироз ўзгариш борми?
- Биринчи лиганинг жорий мавсуми ҳам яхши ўтди. Чемпион номи сўнгги турга келиб аниқланди. Шуни ишонтириб айтаманки, биринчи лигада йилдан-йилга ўсмоқда. Қолаверса, ёш футболчиларимиз етарлича ўйин амалиётига эга бўлди. Биринчи лигада учинчи йил ишлаган бўлсам, вилоятимизда ёш футболчилар кўп. Лекин улар жамоасиз қолиб кетмаслиги учун ҳам “Навбаҳор-ФАРМ”ни мусобақага қўйганмиз. Мақсадимиз имкон қадар яхши футболчиларни асосий таркибга етказиб бериш ҳисобланади. Лекин ҳозирда жамоамизда футболчилар етарли. Лекин бошқа клублар томонидан қизиқиш бор. Лекин уларни қўйиб юборсак, яна қайтадан футболчиларни излашимизга тўғри келади. Про лигада ҳам таркибни тўлиқ маҳаллий футболчилардан тузмаймиз. Айтайлик, 80 фоизини маҳаллий қилсак, қолганига яхшироқ футболчиларни таклиф этамиз.

- “Навбаҳор-ФАРМ”даги фаолиятингиз сизнинг мураббий сифатида ўсишингизга қанчалик хизмат қилмоқда?
- Ғалаба қозонаверсангиз, мураббийнинг ишончи ортади. Натижаларни янада яхшилаш интиларкан. Раҳбарият менга Про лигада тушиб кетмаслик вазифасини қўйс ҳам, имкон қадар мавсумни 3-ўринда ёки 5-ўринда тугатишга интиламан. Қанча кўп мақсад қўйсангиз, натижалар ҳам шунга яраша ўсиб боради.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика