

"Ўйин қийин бўлишини билардим. Иккита мағлубиятдан сўнг футболчиларни руҳан тайёрлаш қийин бўлди. Уларда ютармикинми деган ҳаёл бор эди. Бу ғалаба орқали навбатдаги баҳсларга тайёрланамиз. Кутганимиздан ҳам қийин баҳс бўлди. Биринчи лига клублари олий лига клубларига қарши бор кучи билан ўйнайди. Уларда йўқотадиган нарса йўқ эди. Биз мағлуб бўлсак ҳеч қандай баҳона бўлмасди. Павленко бугун ёмон таассурот қолдримади. Аммо ҳали бор имкониятини ишга солгани йўқ, олий лигадаги баҳсларда унинг ҳаракатларига баҳо берсак тўғри бўлади", - дейди Рашид Ғофуров.



