Раньери: «Италия футболи яна ўз нуфузини тикламоқда»

Aziz Tukhtamuradov
9 ноя 2017, 21:14
«Нант» бош мураббийи Клаудио Раньерининг фикрича, Италия футболи ўзига келмоқда.

"Италия футболи яна ўз нуфузини тикламоқда. Ҳозирча 2003 йилги савия ҳақида гапирмаймиз. Ўша йиллари Чемпионлар лигаси финалида бизнинг икки жамоа ўйнарди. Лекин, ўша даврни қайтариш йўлида ишлар бошланди. Сўнгги уч йилдаги иккита финал учун "Ювентус"га раҳмат айтиш лозим", - дейди Раньери.



Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football-italia.net