Рамоснинг Перес билан муносабатлари бутунлай ёмонлашди
28 май 2019 10:30
Янгиликлар
Рамоснинг Перес билан муносабатлари бутунлай ёмонлашди
Футболчининг клуб президенти Флорентино Перес билан муносабатлари бутунлай ёмонлашиб кетди ва улар деярли мулоқот қилишмаяпти.
Рамос ҳали ҳам Пересни "Аякс"дан учралган мағлубият учун айбламоқда. Бундан ташқари, 33 ёшли футболчи "Реал" раҳбарияти билан учрашиши ва шу ёзда клубдан кетишини айтиб ўтган. Рамосда Европа топ-клубларидан таклифлар бор. Шунингдек, Хитой клубларидан ҳам. Лекин "Реал" сардорини бепул қўйиб юбормоқчи эмас ва унинг трансферидан пул ишлаб олмоқчи.
Перес ва Рамос ўртасидаги биринчи можаро Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганидан сўнг содир бўлганди. "Аякс" билан ўйиндан сўнг президент кийиниш хонасига кириб келган ва футболчиларга бақирган. Кейинчалик, у Пересга кетиш билан тахдид қилган. "Менга қўйиб беринг, мен кетаман", - деган Рамос.
Фикрлар