Рамос - Месси ҳақида: "Агар у қолса, "Реал","Барса" ва испан футболи учун яхши бўлар эди"
03 сен 2020 01:40
Янгиликлар
Рамос - Месси ҳақида: "Агар у қолса, "Реал","Барса" ва испан футболи учун яхши бўлар эди"
"Реал" сардори Серхио Рамос "Барселона"дан кетиши кутилаётган ҳужумчи Лионель Месси ҳақида гапирди.
"Бу бизни хавотирга солмайди. У келажак ҳақида мустақил равишда қарор қабул қилишга ҳақли. У буни қайси усулда амалга оширишини билмайман, лекин, у албатта, испан футболи, "Барселона" ва биз учун қолишини истаган бўлардим.
Месси лигани ва жамоасини кучлироқ қилади. Унинг иштирокидаги Класико янада ажойиб ўтади.
Яна такрорлаб ўтаман: У ўзи қарор қабул қилишга ҳақли ва бунга ҳуқуқи бор. Келинг, нима бўлишини кутамиз", – деди Рамос.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар