Рамос: "Азар "Реал"ни кучайтириш учун яхши вариант"
10 июн 2019 11:15
Янгиликлар
Рамос: "Азар "Реал"ни кучайтириш учун яхши вариант"
"Реал" сардори Серхио Рамос белгиялик хавбекнинг "қироллик клуби"га ўтишига изоҳ берди.
"Ажойиб шартнома бўлди. Азар дунё даражасидаги ўйинчи ҳисобланади. У "Реал"ни кучайтириш учун яхши вариант", - дейди Рамос.
Рамос шунингдек матбуот анжумани ўтказишнинг сабабларига тўхталар экан, у "Реал"да фаолиятини охиригача қолишини билдирди.
"Мен матбуот анжуманига боришим керак эди. Ўйлайманки, бу ҳамма учун ажойиб ечим бўлди. Бу мавзуни ёпиш ва у ҳақида бошқа гапирмаслик керак", - дейди Серхио Рамос.
33 ёшли футболчи 2018/19 йилги мавсум "Реал" сафида 28та ўйин ўтказиб, 6та гол уришга эришган. "Реал" 7 июнда Азарни расман жамоа футболчиси сифатида эълон қилди.
Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 3
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар