

"Бизнинг алоҳида ишларимиз унга доимо қизиқ бўлиб келарди. Орадан бир қанча вақтлар ўтиб ундан мураббий чиқишини кутгандим, чунки ундан яхши саволлар чиқарди.
"Штутгарт" бош мураббийи бўлганимда у барда ҳаёти учун пул топиш учун ишлаётганини билиб қолдим. Бу гапларга зўрға ишонгандим.
Унга қўнғироқ қилдим ва: "Бизнинг ёнимизда ишлаб, ёшлар жамоасини бошқармайсанми?" деб таклиф бердим. Унинг мураббийлик фаолияти шундай бошланганди.
Унинг жойи барда эмас ва майдонда футболчилар билан бўлиши керак эди. Томас - жуда ақлли, салоҳиятли инсон. У "Штутгарт"да кўп нарсаларни ўрганди. Табиийки, шу орқали у муваффақиятли мураббийлардан бирига айланди", - деди Рангник.



