UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  0 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  1 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  0 07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  5 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  18 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  27 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4

Раҳматулло Бердимуродов: “Олмалиқ” олтинчи поғонадан пастга тушмаса яхши натижа бўларди" Янгиликлар

Раҳматулло Бердимуродов: “Олмалиқ” олтинчи поғонадан пастга тушмаса яхши натижа бўларди"

“Олмалиқ” жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда.

Жамоа ҳимоячиси Раҳматулло Бердимуродов тайёргарлик тўғрисида фикр билдирди.

-  Биринчи давра биз учун қийин ўтди. Лекин ҳозирги ўрнимиз ҳам ёмон эмас. “Олмалиқ” клуби азалдан олтинчи поғонадан пастга тушиб кетмаган. Саккизинчи поғона ҳеч кимни қаноатлантирмаяпти. Барча жамоаларга ўхшаб кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпмиз. Эрталаб жисмоний холатга эътибор қаратсак кечқурун тўплар билан ишлаяпмиз.

Шартномага қўл қўяётганимда жамоа раҳбарияти олдимга хеч қандай мақсад қўйишмаган. Лекин ҳар бир учрашувда мақсадсиз ҳаракат қилинмайди. Барча ўйинларда ғалаба қозонамиз деб майдонга чиқамиз. Аввал олдимизга мана шу ўринни эгаллайсан деб мақсад қўйиларди вазифани бажара олмасак ҳам. Олтинчи поғонадан пастга тушиб кетмасак бу биз учун яхши натижа.

“Металлург” жамоаси яхши ўйин намойиш этмоқда. “Бухоро” билан “Қизилқум” ҳақида бундай фикрдан йироқман. Чунки бу жамоаларда маблағ томондан муаммолар йўқ. Ушбу жамоалар олтинчи, еттинчи поғоналарда юришипти. Бу клубларни чемпионатимизни қизитмоқда деб айта олмайман. Иккинчи давранинг илк турида “Бухоро” жамоаси билан беллашамиз. Ўша учрашувда ғалаба қозонсак қолгани яхши бошланиб кетади. Уларнинг таркиби кучли эди, ҳозир бир нечта футболчиларни таркибга қўшиб олиб яна ҳам кучайиб олди.

Бизнинг жамоамизга ҳам Кенжа Тўраев ва Мўйдин Мамазулумов келган. Рўзимбой Аҳмедов ва Фарҳод Тожиев жамоамизни тарк этишди. Барчаси майдонда хал бўлади”, - дейди Раҳматулло Бердимуродов.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика