UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  0 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  4 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  0 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  6 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   6 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4

Раҳмат сенга, "Энергетик-БГУ" Янгиликлар

Раҳмат сенга, "Энергетик-БГУ"

Ҳозирги кунда ҳамма Абдуқодир Ҳусановнинг дунёнинг гранд клубига ўтишини кутмоқда.

"Ланс"га ўтишида ва шу даражага чиқишида Беларуснинг "Энергетик БГУ" клуби ва у ердаги мураббийларнинг меҳнатини ҳеч ким эслаётгани йўқ.

18 ёшли футболчининг келажагига ишонч билдириб асосий таркибга қўшишган мураббийлар олдинни кўра олишларини исботлашди.




Умуман олганда "Энергетик БГУ" ҳақида кўп илиқ фикрлар билдириш мумкин.

1.Пандемия вақтида Жасурбек Яхшибоевнинг ўйинларини деярли бутун дунё томоша қилди ва ўзига бўлган ишончни қайтара олган Яхшибоев кейинроқ "Сантиаго Бернабеу"да "Реал"га гол урганди.




2. Бир йил давомида Украинада футбол ўйнамаган Бобир Абдихолиқовга ишонч билдирилди. Бобир ўша бир йил ичида Беларусдаги деярли барча индивидуал совринларни ютди. Икки йилдан буён ўз клублари билан мамлакат чемпиони бўлмоқда.




3. "Пахтакор" захирасида қолиб кетаётган Рустам Турдимуродов "Энергетик"да ижарада ўйнади. Тўғри ҳужумчи Беларус клубида умуман гол ура олмади. Лекин футболчи сифатида ўса олганини 2024 йил "Андижон"да кўрсата олди ва мавсум давомида 9 та гол уришга эришди. "Андижон"нинг асосий ҳужумчиси бўлиб олди. Июнь ойида ҳам энг яхши футболчи, ҳам энг чиройли гол муаллифига айланди. Бир йил аввал ўз уйидан узоқда, бегона мамлакатда гол ура олмай, сабр қилиб меҳнат қилишда давом этган Рустам бу йил мамлакат кубогини қўлга киритди.




Қисқа қилиб айтганда, раҳмат сенга "Энергетик БГУ"!

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика