UZ

Сўнгги янгиликлар

14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  0 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  1 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  3 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  2 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  1 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  5 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  15 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  14 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1

⚡️ Беларусь. Абдихолиқов Давидовнинг рекордини такрорлади. "Энергетик-БГУ" эса клуб тарихидаги энг яхши натижага яқин Янгиликлар

⚡️ Беларусь. Абдихолиқов Давидовнинг рекордини такрорлади. "Энергетик-БГУ" эса клуб тарихидаги энг яхши натижага яқин

Беларусь Олий Лигасида “Энергетик-БГУ” 15-тур доирасида қолдирилган ўйинда ҳамшаҳари “Динамо”ни йирик (4:1) ҳисобда мағлуб этиб, турнир жадвалида 2-ўрнини мустаҳкамлади.

Пешқадам “Шахтёр Солигорск” билан орадаги фарқ эса 2 очкони ташкил этмоқда.

Ўтган ўйинда дублга эришган Бобир Абдихолиқов чемпионат бу мавсумидаги голлари сонини 25 тага етказиб олди. 

У бир мавсум давомида мусобақада энг кўп гол урган легионер Сергей Давидов билан тенглашди. Россиялик футболчи 2001 йил “Неман” сафида худди шунча гол урганди. Умуман олганда эса мавсум давомида гол уриш бўйича Абдихолиқов ва Давидовдан олдинда фақатгина икки футболчи бор:

1. Андрей Хлебосолов - 34 (1996, "Белшина", Беларусь);

2. Роман Василюк - 31 (2000, "Славия", Беларусь).

Минскликлар чемпионат финишига қадар яна иккита учрашув ўтказади. Уларни 29-тур доирасида 6 ноябрда “Гомель” билан сафардаги ўйин ва 30-тур доирасида яна “Динамо” (Минск) билан дерби (12 ноябрь) кутмоқда. Жамоа кучли учликдан тушиб кетмаса, кейинги мавсум еврокубокларда қатнашади. Қайд этиш жоизки, "Энергетик-БГУ" ўз тарихида ҳали бирор марта чемпионатни топ-3'да якунламаган. 

Мусобақа тарихида совриндорлар қаторидан 14 та жамоа жой олган: БАТЭ, “Динамо” (Минск), “Шахтёр” (Солигорск), “Славия” (Мозир), “Белшина”, “Гомель”, “Днепр” (Могилёв), “Динамо” (Брест), “Витебск”, “Динамо-93” (Минск), “Неман”, “Партизан”, “Торпедо-БелАЗ” ҳамда “Минск”.

Маълумот ўрнида, Бобир Абдихолиқов Европада 2022/23 йилги мавсумида “Олтин бутса” учун давогарлар рўйхатида 4-ўринда бормоқда.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика