

- "Барселона" 16 ёшлигимда менга таклиф билан чиққанди. Бироқ ўшанда "Аякс"дан кетишни истамагандим. Ўйлашимча тўғри қилгандим. Ёш голландиялик футболчиларга маслаҳатим ватанни тарк этишга шошилишмасин. Дастлаб Голландия чемпионатида ўзини кўрсатсин, кейин бошқа клубга ўтса бўлади, - дейди ван дер Варт Noordhollands Dagblad нашрига.
33 ёшли Рафаэл ван дер Варт фаолиятида "Аякс", "Гамбург", "Реал", "Тоттенхэм", "Бетис" ва "Митьюлланд" клубларида ўйнаган. У Голландия терма жамоасида 109та ўйинда иштирок этиб 25та гол урган.




