Рафаэль: "Луи ван Гал менга бир дақиқадаёқ жамоадан кетишим кераклигини айтганди"

Mirjalol Normatov
19 апр 2018
"Лион" ҳимоячиси Рафаэль "Манчестер Юнайтед"дан кетгани ҳақида гапирди.

"МЮ Ван Гал жамоага бош мураббий бўлишини маълум қилгач, тўрт-беш нафар футболчи у билан чиқиша олмаслигини айтишди. Улар "Барселона"да Ривалдо билан бўлган воқеаларни эслатиб, ван Гал бразилияликларни ёқтирмаслигини тушунтиришди.

Вазият улар айтгандек бўлди. Илк мавсумдаёқ ван Гал менга жамоадан кетишимни айтди. У менга: "Вақт кетди, бир дақиқадаёқ бу ердан кет", деганди. Ундан ташқари футболни тушунмаслигимни, "Манчестер Юнайтед" футболчиси бўлмаслигимни ҳам айтганди", - деди Рафаэль.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: sportskeeda.com