

"Sport24.gr" маълумотига кўра, 65 ёшли мураббий ва унинг ёрдамчилари Грецияга учиб борган. Шанба куни унинг тайинлангани эълон қилиниши кутилмоқда.
"De Telegraaf"нинг тасдиқлашича, испаниялик мураббий Грецияда лига учун рекорд бўлган сумма - йилига 4 миллион евро маош олади.
Бенитеснинг сўнгги иш жойи "Сельта" (2023/24 йилги мавсум) бўлганди. Бунга қадар у "Эвертон", "Ньюкасл", "Реал", "Наполи", "Интер" ва "Валенсия" каби жамоаларни ҳам бошқарган.



