UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  15 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Раде Петрович: "Нефтчи"га қарши ўйинда трибуналар мухлислар билан тўлишига шубҳа йўқ. Бор эътиборни мана шу ўйинга қаратамиз" Янгиликлар

Раде Петрович: "Нефтчи"га қарши ўйинда трибуналар мухлислар билан тўлишига шубҳа йўқ. Бор эътиборни мана шу ўйинга қаратамиз"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Динамо" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Раде Петрович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. Учрашувни яхши бошлагандик. Биринчи бўлимнинг ўзида рақиб дарвозасига 2 та гол уришни уддасидан чиқдик. Шундан сўнг жамоа ўйинида бир оз пасайиш ва хотиржамлик кўзга ташланди. Бу ҳолатдан рақиблар унумли фойдаланишди ва ҳисобни тенглаштиришди. Ўйиннинг боришидан келиб чиқиб захирадан футболчиларни ўйинга ташладик. Ўзгаришлар самарасини берди ва яна 2 та гол уришнинг уддасидан чиқдик. Ғалаба билан жамоамиз аъзоларини ва мухлисларимизни табриклайман. "Динамо" жамоасига эса навбатдаги ўйинларда омад тилаймиз.

- Жамоанинг айни дамдаги имкониятларидан келиб чиқсак, чемпионлик вазифаси ҳам кун тартибида борми?

- Биз ҳозир навбатдаги рақиблар ҳақида ўйлаяпмиз. Жамоамиз бош мураббийи Иван Бошкович ҳам дисквалификациядан сўнг майдонга қайтади. Олдинда бизни кубок доирасида "Нефтчи"га қарши ўйин кутаяпти. Шу учрашувда стадион трибуналари мухлислар билан тўлишига шубҳа йўқ. Биз ҳозир бор эътиборни мана шу ўйинга қаратамиз. Чемпионлик ҳақида саволингизга келсак, ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз, албатта барчаси иккинчи даврада қайд этадиган натижаларимизга боғлиқ.

- Жамоа легионерлари яхши ўйин кўрсатишмоқда. Биринчи давра якунидан сўнг трансферлар режаси қанақа?

- Легионерларимиз савияси анчайин яхши. Улар жамоамизга таклиф этилишидан олдин ўз клубларида етакчилардан бўлишган. Дориев тўпурарлар жадвалида яхши натижа кўрсатаяпти масалан. Давралар оралиғида маҳаллий футболчилардан кузатиб юрганларимиз бор, балки амалга ошса 3-4 нафар янги номлар таркибимизда пайдо бўлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика