Рабьо "Ньюкасл"га ўтишни рад этди. Футболчи Чемпионлар Лигасида ўйнамоқчи

Alisher
23 июн 2022
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо Турин клубидан кетмоқчи.

Аммо, у "Ньюкасл"га ўтиш вариантини рад этди. 27 ёшли француз Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган клуб либосини киймоқчи.

Йилига 7 миллион евро маош оладиган хавбекнинг шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Рабьо 2021/22 йилги мавсум "Ювентус" сафида барча мусобақаларда 45та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport