Қувондиқ Рўзиев: "Қўқон-1912" билан ҳали келишганим йўқ"

Iskandarov Abdulaziz
10 янв 2022
Ўтган мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида ўтказган ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев шу кунларда "Қўқон-1912"нинг машғулотларида иштирок этмоқда.

Футболчи ростдан Қўқонга қайтдими? Бу борада унинг ўзи сайтимизга фикрларини билдириб ўтди. 

"Қўқон-1912"га Бахтиёр аканинг таклифлари билан келдим. Ўзлари ҳам футболчи бўлганлар. Бундай жароҳатлардан ўтганлар, дея оламан. "Жароҳатдан кейин ўзингга келиб олишинг керак. Ҳозирги пайтда оғир юкламалар бўлади. Бу сенга фойда",-  дедилар. Лекин клуб билан келишганим йўқ. Шуниси аниқки, Бахтиёр акага сўз бердим, жамоа билан келиша олмаган тақдиримда бошқа клубларнинг таклифларини кўриб чиқаман. Унгача "Қўқон-1912"нинг таклифини кутаман. Юз фоиз жамоа билан биргаман, демаган бўлар эдим. Бахтиёр ака ҳам мураббий, ҳам акамдек бўлиб қолгани учун чорловларига йўқ демадим. "Навбаҳор"даги қийин пайтларимда ҳафтада 1-2 маротаба қўнғироқ қилиб маслаҳат бериб турдилар. Ўйинимни таҳлил қилардик. Ташлаб қўймаганлар. Шу боис бу ерга келиб қўшилдим. Аммо шартнома имзоламадим",- дейди Қувондиқ Рўзиев. 

Тез орада батафсил интервьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз!


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia