ҚПЛ. Одилбек Абдумажидов гол урган ўйинда "Ордабаси" уйда "Атирау"ни мағлуб этди

Iskandarov Abdulaziz
1 окт 2022
Қозоғистон Премьер-Лигасининг навбатдаги туридан ўрин олган "Ордабаси" - "Атирау" учрашуви якунланди.


Биринчи бўлимнинг 38-дақиқасида Адилхан Добайнинг ҳисобни очди. Бу "Ордабаси"нинг танаффусга 1:0 ҳисобида йўл олишини таъминлади. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 90+5 дақиқада ҳамюртимиз Одилбек Абдумажидов жамоасининг иккинчи голини урди, 2:0. Яна бир ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Шаҳбоз Умаров 84-дақиқада Максим Фединнинг ўрнига майдонга тушди. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia