
Дания Кубогининг амалдаги соҳиби "Силькеборг" клуби қозоғистонлик футболчи билан 3 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди.

Жамоа Оразовни Дания ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги Евро-2024 саралаш ўйинида кашф этган.
"Силькеборг" ёзда Европа Лигаси саралашидаги иштирокини бошлайди.
Оразов учун Дания фаолиятидаги 5-давлат бўлади. Илгари у ички чемпионатдан ташқари Россия, Словения ва Латвияда ўйнаган.