Қозоғистон клубининг 160 нафар ходимга маош тўламагани аниқланди

Оқил Абдубарноев
30 мар 2024
Қарздорлик миқдори очиқланди.

Қозоғистоннинг "Ўқжетпес" клубида меҳнат қонунчилиги бузилиши қайд этилган.

“Назорат тадбирлари давомида Оқмола вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли “Ўқжетпес” футбол клуби давлат корхонасида 160 нафар ходимга умумий қиймати 425 миллион тенге (тахминан 560 минг АҚШ доллари) миқдоридаги иш ҳақи қарзи борлиги аниқланди.

Прокурор назорати далолатномасига кўра, ходимлар олдидаги қарздорлик тўлиқ қопланди, айбдорлар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортилди”, — дейилади Оқмўла вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабарида.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Kazinform

Ўхшаш янгиликлар