UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  31

Қозоғистон футзал термаси устози: "Португалия жарима майдончамиз томонда кўплаб ҳужумлар уюштиришини ва бунга сабр қилишимиз кераклигини билардик" Янгиликлар

Қозоғистон футзал термаси устози: "Португалия жарима майдончамиз томонда кўплаб ҳужумлар уюштиришини ва бунга сабр қилишимиз кераклигини билардик"

Жаҳон чемпионати нимчорак финалидан ўрин олган Португалия – Қозоғистон (1:2) учрашувидан сўнг қозоғистонликлар бош мураббийи Рикардо Кака микст-зонада фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин бўлди. Португалия тартибли ва яхши шаклланган жамоа эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Жарима майдончамиз томонда кўплаб ҳужумлар бўлишини ва бунга сабр қилишимиз кераклигини билардик. Ўйиннинг қайсидир қисмида завқланиб ҳаракат қилдик, қайсидир қисмида эса жуда катта қийинчиликка дуч келдик, аммо бунга чидаб бердик ва якунда ғалаба қозондик.

- Бугун Португалия етакчилари – Эрик, Бруно ва Зикининг ўйини унчалик ўхшамади...

- Эҳтимол, бу бизнинг ўйинга танлаган режамиз иш берганидан далолат берса керак. Улар ўзларини яхши томонлама кўрсата олишмади. Бу бўйича учрашувни яна бир бор кўриб чиқибгина қандайдир хулосамни билдиришим мумкин. Умуман олганда, энди бу ҳақда ўйламасдан, олдинга қараб интилишимиз лозим.



- Жамоадаги ёш ва тажрибали ўйинчилар ўртасидаги баланс қандай йўлга қўйилган?

- Улар билан бирга яшаш, уларни ҳис қилиш муҳим. Уларнинг одатини ўрганиш керак. Шундан келиб чиқиб бутун бир жамоа шакллантирилади.

- Амалдаги ЖЧ чемпиони Португалия мағлуб этилди. Кейинги рақиб Аргентина ёки Хорватия бўлади. Қайси жамоа сизларга қулайроқ?

- Улар кучли рақиблар. Қачонки, ўз шаҳримдаги йигитларга қарши ўйнасам, биз уларни аниқ ютган бўлардик (кулади).



- Франция ҳамда Эрон ўзаро ўйинда гол урмаслик учун ўйнашди. Бу катта резонансга сабаб бўлди. Бунга муносабатингизни билдирсангиз...

- Бу – шармандалик! Ҳатто муҳокама қилишни истамайман.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика