Қозоғистон чемпионати. "Ордабаси" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, Абдумажидовдан голли узатма

Sherzod Nurmatov
23 апр 2022
Қозоғистон Премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган "Ордабаси" – "Қизилжар" учрашуви ниҳоясига етди.

Шимкентда кечган баҳс 3:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Серж Ньюадзи дублга эришган бўлса, Карим Султанов учинчи голни урди. Меҳмонлардан Юрий Бушман дарвозани ишғол қилди.

Эътиборлиси, Ньюадзининг биринчи голига ҳамюртимиз Одилбек Абдумажидов ассистентлик қилди. Видеосини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

"Ордабаси" – "Қизилжар" 3:1

Голлар: Серж Ньюадзи 12', 90', Карим Султанов 90+3' – Юрий Бушман 41'

"Ордабаси": Бекхан Шайзада, Сагадат Турсинбай, Евгений Чаговец, Карам Султанов, Одилбек Абдумажидов, Самат Шамши, Секу Думбия, Виктор Брага, Эльхан Астанов, Серж Ньюадзи, Всеволод Садовский (Луиш Гедеш, 74);

"Қизилжар": Мирослав Лобанцев, Юрий Бушман, Валерий Каршакевич, Олег Мурачев, Марк Гурман, Дмитрий Шмидт, Пабло Подио, Мусса Коне, Павел Яковлев (Артур Мурза, 46), Дарко Зорич, Мишель Нкололо;

Огоҳлантиришлар: Олег Мурачев (32), Эльхан Астанов (38), Мусса Коне (55).

Турнир жадвали


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia