UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Алиссон "Рома" мухлислари билан хайрлашди  17 00:10Ҳамиджон Актамов: “Кутилмаган жароҳат вазиятни оғирлаштирди”  12 00:09Андрей Фёдоров: "Ярим куч билан ўйнамаяпмиз"  6 23:50Рўзиқул Бердиев: "ЎФАдагилар терма учун муносиб мураббий излашаётганига умид қиляпман"  17 23:32Шота Арвеладзе: "Навоийда ўйнаш доим оғир"  12 23:24Бахтиёр Ашурматов: “Иккинчи таймда яхши ўйнадик, лекин...”   4 23:23Нўъмон Ҳасанов: “Ўйиндан завқ олдим”  12 23:12Агент "Манчестер Юнайтед" футболчиси "Ювентус"га ўтаётганини тасдиқлади  18 23:00ЖЧ-2018. Хайр Россия, хайр "CA", кўришгунча Қатар-2022  1 22:56Суперлига. Бикмаевнинг хет-трики "Локо"га "Насаф" устидан ғалабани тақдим этди  81 22:55Суперлига. "Пахтакор" Навоийда сўнгги дақиқаларда мағлубиятни ғалабага айлантирди  172 22:37Алиссон янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиш учун учиб кетди  6 22:16Моуриньо: "Санчес Мата ва Марсьяль билан бирга ишлаши керак"  3 21:51Суперлига. Иккита пенальти, рақиб дарвозабонига қизил ва "Қўқон-1912"нинг йирик ғалабаси  112 21:46Самарқандда "Амир Темур" кубоги бошланди ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Қош қўяман деб... Янгиликлар

Қош қўяман деб...

Қаршининг "Насаф" клуби атрофида айланаётган гап-сўзлардан мухлисларнинг хабари бор.

Кеча сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов "Насаф" - "Навбаҳор" баҳси арафасида юзага келган ҳолат юзасидан кичик журналистик суриштирув ўтказиб мақола ёзди. Гап шундаки, 8 июль куни бўлиб ўтган Суперлиганинг 16-тур доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви бошланишига тахминан икки-уч соат вақт қолган пайтда "Насаф" ПФК спорт директорига ПФЛ ходими томонидан қўнғироқ бўлган ва "Насаф"нинг уч футболчиси (Мақсуд Каримов, Умар Эшмуродов, Ислом Рашидхонов) норматив-тестларни яхши баҳога топшира олмагани учун "Навбаҳор" билан ўйинга майдонга туша олмаслиги айтилган. 

Табиийки бу хабар тезда жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга етказилган ва мураббийнинг бундан саросимага тушиб қолган бўлиши аниқ. Чунки ҳар учала футболчи ҳам асосий таркибдагилар рўйхатига киритилганди. Одатда мураббийлар ўйин куни тушга яқин жамоа футболчиларини йиғиб асосий таркибни маълум қилишади. Бу кўпинча тушликдан олдин рўй беради. Шундан сўнг ҳамма тушлик қилгани йўл олади ва овқатланиб бўлгач, асосий таркиб аъзолари шунга қараб ўзларини ўйинга тайёрлашади. Ҳар ҳолда кўп жамоаларда шундай. 

Демак, ўйинга икки-уч соат вақт қолганида кимлар асосий таркибда ўйнаши-ю, кимлар захирада қолишини футболчилар билган. Лекин ПФЛ томонидан бўлган қўнғироқ ҳаммани эсанкиратиб қўйган. Маълумки, "Насаф"нинг шундоқ ҳам муаммолари етарли. Жамоада пул йўқлигидан барча тўрт нафар легионерга жавоб бериб юборишга мажбур бўлди. Черан "Пахтакор"га, Голбан "Навбаҳор"га ўтиб кетди. Жаҳонгир Алиев билан Славко Лукич эса клубни тарк этишди. Агар пул бўлганида, бу ўйинчилар таркибда қоларди, тўғрими?

Майли бу энди бошқа масала. Кеча Шаҳбоз Беғамов "Насаф" - "Навбаҳор" ўйинидан олдин содир бўлган вазият: Ким айбдор?" номли мақоласида вазиятга ойдинлик киритишга уринди. У "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, клуб спорт директори Николай Минчев ҳамда ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаевлар билан боғланиб ушбу воқеа юзасидан мақола чоп этди. Шундан сўнг кечки пайт Диёр Имомхўжаев ҳам бунга жавобан мақола ёзиб, у ҳам вазиятга ойдинлик киритишга ҳаракат қилди.

Ана энди дўппини бошдан олиб бир ўйлаб кўрамиз. Бу масала бўйича ким ҳақ? Диёр Имомхўжаев айтганидек, Регламентда норматив-тестларни топшира олмаган футболчининг майдонга тушишига рухсат йўқлиги дарҳақиқат ёзиб қўйилган. Бунга эътирозимиз йўқ. Лекин ПФЛ ана регламентда бор-ку дейиш билан чекланиб қолмаслиги керак. Мисол учун Осиё чемпионлар лигасида иккита сариқ карточка олган футболчининг кейинги турни ўтказиб юборишини ҳаммамиз биламиз. Шунга қарамай, ОЧЛ ўйинидан бир кун олдин ўтказиладиган митингда учрашув комиссари фалончи жамоада иккита сариқ карточка олган футболчи бор, у эртага ўйнай олмайди деб расман айтади. 

Бизда ҳам бу йилдан шунақа митинглар ўтказиш йўлга қўйилди. Лекин бу тадбирда нима масалалар кўтарилишини билмаймиз. Фақат ўзим эшитганим баъзи шунақа митингларда комиссар келиб иккала жамоа админисраторлари футболка кўтариб расмга тушсанглар бўлди, бошқа гапим йўқ деб кетишаётган экан. Яна баъзиларининг "Нексия"ни бу оддий машина, менга тўғри келмайди деб керилганига нима дейсиз. Хуллас, "Насаф" - "Навбаҳор" ўйинидан олдин бўлиб митингда (агар ўтказилган бўлса) учрашув комиссари Бахтиёр Намозов қўлида далил билан "Насаф"ни бу ҳақда расман огоҳлантириши шарт эди. Агар огоҳлантирмаган бўлса, демак бу аввало унинг ва ПФЛнинг хатоси бўлган.

Албатта, ПФЛ ҳам ўзбек футболи ривожлансин деган мақсадда нимадир янгиликларга қўл уряпти. Бундан кўз юмиб бўлмайди. Ташкилотнинг ҳаракат қилаётгани бор гап. Лекин қайсидир футболчининг майдонга тушмаслигини телефон қўнғироғи орқали айтиш сира мантиққа тўғри келмайди. Ундан кўра расмий хат юбор, клуб электрон почтасигами ёки факс орқалими, мана шу профессионал иш бўларди. 

Бу ўринда яна бир масала бор. Модомики ПФЛ клублардан шаффофликни талаб қилаётган экан, аввало ўзи шу жабҳада ўрнак бўлиши керак. Мана биз йил бошидан бери норматив деймиз. Аслида бу ҳам янгича "Америка кашф этиш"нинг бир тури. Исталган жойда қайси футболчининг қандай ҳолатдалигини мураббийлар штаби ҳал қилади, ПФЛ деган ташкилот эмас. Мураббийлар ўзи билади, кимдан қандай норматив олишни, чунки ҳеч қайси футболчининг физиологияси бир хил эмас. Мураббий қўл остидаги футболчиларни беш қўлдек билиши шарт, ахир натижага у жавобгар. Футболчи югурмаяптими, тўпни тўғри тепмаяптими, бу саволларга мураббий жавоб берсин, нега ПФЛ аралашади?

Хўп, норматив олиняпти экан, лекин нима учун ПФЛ ким ўтгани-ю, кимлар ўта олмаганини расман айтмаяпти? Имтиҳондан йиқилган талабанинг исм-фамилияси кўрга ҳассадек эълонлар тахтасига ёзиб қўйилади, лекин нормативдан ўта олмаган футболчилар сир сақланади. Улар нимадан йиқилди? Юз метрга югура олмаганми ё узунликка сакрай олмадими? Иккинчидан, футболчи норматив топшира олмагани билан унинг ўйини мураббийга маъқул келаётган бўлса-чи? Эҳтимол у секин югурар, лекин жой танлаш ва тўпга аниқ зарба беришда яхши бўлса-чи? Масаланинг бу томонларини ким ўйлаб кўради? Футбол - жамоавий ўйин, бу ерда ҳамма ўзининг йўлакчасида югурадиган енгил атлетикачилар эмас. 

Энди икки оғиз Диёр Имомхўжаев ёзган жавоб мақоласи ҳақида. Аввало шуни айтиш керак, Диёр эндиликда кўпчилигимиз учун расмий шахс. Унинг ҳозирги лавозимидан келиб чиқсак ҳар бир мақолага жавоб ёзаётганида ёки бирорта вазиятга ойдинлик киритса аввало расмий шахс бўлиб жавоб бериши керак. Унинг мақоласи охирида келтирилган "Зеро биз раҳбариятнинг йиллар давомидаги беғамлиги оқибатларини бартараф этиш билан бандмиз, Беғамов" деган гапини шахсан мен Шаҳбознинг фамилияси устидан кулиш деб қабул қилдим. Чунки бу ерда "беғамлиги", "Беғамов" сўзларида сўз ўйини кетган ва бу билан ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Беғамов фамилиясига нисбатан истеҳзоли кулган. Ва бу ҳақоратдан ҳам ошиб тушган. (Ўзбек тили грамматикасини биз ҳам ўқиганмиз ва сўзлардан сўз ўйини ясаш нималигини жуда яхши биламиз).

Яна қайтариб айтаман, ПФЛ ўзбек футболига нимадир янгилик олиб киришга уринаётгани бор гап. Масалан, клублар футболчилар олдида қарздор бўлиб қолмаслиги учун Имомхўжаев кўп ҳаракат қиляпти, буни инкор қила олмайман. Лекин ўз навбатида ташкилот ходимининг қочиримли гап суқиб мақола ёзишини ҳам асло ҳазм қилиб бўлмайди. Бу биринчиси. Иккинчиси, ПФЛ расмий вакили "Насаф" ҳимоячиси Мақсуд Каримов ҳакамларга нисбатан уч марта кўп маош олиши-ю, унинг кўтарма пули 9 хонали рақамни ташкил қилишини дунёга достон қилиши шарт эмас. Бу умуман расмий ходимнинг ваколатига кирмайди. Қолаверса, футболчига қанча миқдорда бўлсаям кўтарма пулини клуб ҳомийси берган, агар ПФЛда бирорта савол бўлса футболчига тегмасдан ана клуб ҳомийсига борсин.

Шу ўринда яна бир гапни айтиб кетишни хоҳлардик, ПФЛнинг энг асосий вазифаси мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш ҳисобланади. Яъни, ташкилотнинг клублар устидан ҳукмронлик қилишга ёки ақл ўргатишга умуман ҳаққи йўқ. ПФЛ шунчаки жамоатчилик ташкилоти, ҳеч қанақасига юридик кучга эмас. Клублар эса МЧЖ ҳисобланади. Шундай экан, ҳамма ўз ишини билиб қилгани маъқул. Қочиримли гапларни айтиш эса кўпроқ журналистларга ярашади: ишқилиб ПФЛ қош қўяман деб кўз чиқармаса бўлгани.

Х.Холиқов.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +132   

Фикрлар

+45   
11 июл 15:48:42
paxtakor
Просто Малодец !!!


Кеча езганимдек. ШАФФОФЛИК каерга кетди ДИЕРЖОН!!!!


Ишни еплаб куйинг жаноб лутибоз .....
+39   
11 июл 15:38:06
Mekhriddin
Респект Хайрулла Холиковга!!!!!!
Факат бир нарсадан чучияпман, ишкилиб Х.Холиковниям ПФЛ га ишга олиб утиб кетишмаса булгани....
+31   
11 июл 16:02:51
Asnasaf
Омонбой, ўқиётган бўлсанг комментларни, хулоса қилиб ол. Бу сизларни қилаётган ишларингни халқ орасидаги садоси. Диёр ука, сан ҳам фақат чиройли гапирмагинда, хулоса қил. Иккаланг ҳам ёшсан... Айниқса бобонгни йўли санга ибрат бўлиши керак эди. Нейтрал бўл. Регламент совға қилмоқчи бўлибсан, сан қаламдан бошқа нимани ушлагансан ўзи. Футбол ҳақида фақат гапирма, у билан шуғуллан. Насаф эса шунақа, ярмини майдонга тушурмасаларинг ҳам, жамоа топади кимни туширишни. Тушуниб турибмиз 4:0 ёмон алам қилган....
+30   
11 июл 15:45:08
Mr Abulkasimov
Mana bu xolis maqola boʻpti. Diyorni burni koʻtarilib ketibdi. Ex mansab mansab.. Diyor, nafsingga qul boʻpsan sanam!!
+27   
11 июл 15:50:11
Barcamania_2016
Мақолани бошидан охиригача, нуқтадан вергулигача ўқиб чиқдим. Қизиқ томони ўқиш жараёнида бу мақолани ким ёзди экан-а деганча тезроқ ўқиб муаллифини билгим келди. Қарасам Ҳолиқов. Респект! Шунақа ёзадиганлар ҳам бор экан-ку! Дангал мақола бўбди. Диёрни фамилья устидан кулиши эса нотўғри бўлибди!
+24   
11 июл 17:26:56
SHAMAN-2016
УФФФФФ БУГУН ХАМ ДИЁРЧА ТУГРИСИДА МАКОЛАМИ, ДИЁР КУРДИНГМИ ХАЛК САНДАН КАНЧАЛИК НАФРАТЛАНАДИ, САБАБИ АНИК САН ИККИ ЮЗЛАМАЧИЛИК КИЛГАНИНГ БУЛДИ. УЗИ САН АРМИЯГА БОРГАНСАНМИ, МАН СОБИК ИТТИФОК ДАВРИДА 2-ЙИЛ ХИЗМАТ КИЛГАНМАН, БИЛАСАНМИ ИККИ ЮЗЛАМАЧИЛАРНИ СОЛДАТЛАР ТИЛИДА НИМА ДЕЙИШАДИ, БИЛМАСАНГ БИЛИБ ОЛ- "ЧУМО" ДЕЙИШАДИ. САН ХУДДИ УША "ЧУМО" САН. БОШКА ГАП ЙУК САНГА, КЕЧА БОР ГАПНИ АЙТГАНМАН САНГА ТИРРАНЧА.
+23   
11 июл 15:47:38
Даврон Файзиев
Диор Шархловчи вохтидаям норм шархловчи булмаган! Нукул Мю ва Барсага пахта куйгани куйган эди! Мана хозир акамиз *Расмий* шахс? Аммо яхши и хурматга лойик инсон эмас! Диор нима булса хам эркак бул мард бул ЛАГАНБАРДОР булма!!!
+21   
11 июл 15:50:17
Asnasaf
Диёр бачча эканлигини кўрсатиб қўйди. Уни гапларига "зацикляция" қилиш шарт эмас уже. Ресторандаги қўшичидек бола экан. Ким тўласа ўша заказ берган қўшиқни куйлаяпти. Омон.... бу бола ҳам омон бўлсин. Футболдаги меҳмон бу бола ҳам.
+21   
11 июл 15:44:24
DJ_Hamid
Мухсин Гафуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Туғри узича имомлик қилибди,Имомхужаев.
beg'amlik qilibdi Beg'amov
imomlik qilibdi Imomxo'jayev
szam tegishtiribszde
+20   
11 июл 16:17:32
Элдор Мустафоев
Тўғриси Диёрни мақоласи Насафни синдиришга қаратилган ишларни давомидек туюлди, мураббий ёки уйинчиларни маоши мухокамаси ҳақиқий ишқибоз учун қизиқмас. насаф қанча пул тўлаганлигинини эмас, муҳими натижани эътиборга олсак тўғрироқ. Натижа эса ОЧЛда жамоа барча мухлисларни хурсанд қила олди. барча ёшдаги терма жамолар учун футболчи етқазиб берди. Акси бўлганда жамоа уйинчилари "гранд" жамоалар учун асосий мақсад бўлмасди. Насафни тинч қуйинглар. шу ҳолатда ҳам "котталарни" командаси ютолмагандан кейин, жамоа ва уни мухлисларига нима айб. охирги йўлни қилинглар, Рузиқулни тепага бўйсунмагани, виждонини сотмагани учун ишдан олиб қуйинглар ниятларингга етасила. Президентимиз айтган шаффофликни шундай тушунган бўлсанлар сизлага ҳам қойил қолмадим.
+19   
11 июл 17:03:30
Behzod Saidov
Xayrulla Xoliqov Diyorni orqasiga qalampir qadabdikuu. Maladsiii
+16   
11 июл 16:54:14
jasur-1981
Диёр нимага йикилганни сал кутариб куйишни урнига гурга тикмокдасизлар.
1-Насаф клубидан учта футболист утолмаган булса бошка жамоаларимздан 5та8та хаттоки Нефтчидан 15та футболист утолмаган .
2-Нимага клуб катталари сизларга бориб (учрашса булди уларга рухсат)кайси мантикка тугри.сабаб.
3-сизга УФА ходимига ким рухсат берган футболисту мураббийларни пулини хисоблашга журналист ходимини хакорат килишга.
4-НАСАФ учун алохида ёзамиз клубни алохида алохида огохлантирамиз сиз мана шу клуб учун халки учун бирон фойдаз тегувдими.билсаз мана шу клуб Бердиев бошчилигида чемпионатимизда интрига олиб кирмокда Карши ахли учун ОЧЛ об хавосини олиб кирмокда (Каршида футболдан бошка нарса йук) билсаз Насаф уйинчилари билан Пахтакор чемпион булмокда олимпийский командамизни асосий уйинчилари Насафдан Одил Азиз футболимизни келажагику.Уларни хам олиб куйиш учун нимага клубни синдириш керакми?
+16   
11 июл 16:09:47
Poison
Diyor bir paytlar loko va navbahor oʻyinida yaqqol viloyat jamoasi ustidan kulgan va Namangan halqi telefonini topishga harakat qilib ancha muncha kovushini toʻgʻrilab quygandi. Eh Diyor sani familyangda katta yuk mas'uliyatli insonlar obroʻ orttirgan ularni mavqeini oʻyla
+16   
11 июл 15:39:23
Nodirbek_Real_Madrid_
Диёр ва Омон иккааланг аут!!°°°°°°
+15   
11 июл 17:00:27
nasaf-barsa2018
МАН ҲУРМАТ ҚИЛАЁТГАН ЖУРНАЛИСТЛАР СОНИ ЯНА БИТТАГА ОРТДИ. МОЛОДЕЦ ГАП СЎЗ ЙЎҚ Х.ХОЛИҚОВГА, РАХМАТ УКА . ЯНА ЯХШИ ЯХШИ МАҚОЛАЛАР КУТИБ ҚОЛАМИЗ СИЗДАН. ТЎҒРИДА МАЪНОСИЗ МАҚОЛАНИ ЁЗГАН ПФЛ МАСЛАХАТЧИСИДАН МАЪНОЛИ МАҚОЛАНИ ЁЗГАН ОДДИЙ ЖУРНАЛИСТЛАР МИНГ КАРРА УСТИН ХАЛҚИМИЗ УЧУН.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон терма жамоасига ким бош мураббий бўлишини истайсиз? Ўзбекистон терма жамоасига ким бош мураббий бўлишини истайсиз?
Яқин орада Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий тайинланади.   281
Суперлига. Бикмаевнинг хет-трики "Локо"га "Насаф" устидан ғалабани тақдим этди Суперлига. Бикмаевнинг хет-трики "Локо"га "Насаф" устидан ғалабани тақдим этди
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Локомотив" -...  81
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг