

Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақанинг дастлабки босқич баҳслари Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ўтказиляпти.
Мусобақада ғолиб чиққан жамоалар ЎФАнинг 2018 йил тақвим режасига асосан ўтказилиши режалаштирилган Республика босқичларида иштирок этиш ҳуқуқинини қўлга киритадилар.



