

ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси ушбу ҳолатни ўрганиб чиқди ва бош ҳакам А.Шукуруллаевни Суперлига ўйинларидан четлатишга қарор қилди.
А.Шукуруллаевга ҳакамлик тажрибасини орттириш, Суперлига талабига жавоб беришга лойиқ кўрилгунга қадар ПРО-лигада фаолиятини давом эттириш имконияти берилди.




