UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди Янгиликлар

"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди

Суперлига 21-тур доирасидаги "Қўқон-1912" — "Қизилқум" ўйини бўлиб ўтди.

"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Исроил Имомназаров

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

VAR ҳаками: Иброҳим Исмоилов

AVAR ҳаками: Анвар Маражабов

Голлар: Клейди Даци 16, пенальти - 1:0. Ислом Кенжабоев 28, - 1:1 (Файзуллобек Жуманқўзиев). Муҳаммаданас Ҳасанов 47, - 2:1. 

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров (6.Алишер Салимов, 80), 5.Жасурбек Ёқубов, 7.Шота Гвазва, 10.Шохруҳ Гадоев (20.Иқболжон Маликжонов, 62), 17.Клейди Даци (9.Жавоҳир Ҳусанов, 71), 19.Шаҳзод Акрамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Аброр Каримов, 44.Андро Гиоргадзе, 78.Абдуғафур Ҳайдаров (14.Жасур Холтўраев, 80)

Захира: 1.Рустам Нортожиев, 15.Зафар Ҳакимов, 21.Муҳриддин Пазилдинов, 30.Иброҳимжон Мухторов, 69.Егор Кондратюк

"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов (с), 5.Дилшоджон Комилов, 8.Шахзодбек Раҳматуллаев (7.Даврон Анваров, 75), 9.Ислом Кенжабоев, 11.Жамбули Жигаури (20.Бобомурод Бозоров, 83), 15.Никола Кумбурович, 16.Асрор Ғофуров, 23.Самандар Шукуруллаев, 70.Шохрўз Норхонов (10.Роман Папарига, 58), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (19.Илхомжон Кенжаев, 75), 88.Душан Мийич

Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 6.Муродали Усмонов, 18.Фарҳодбек Бекмуратов, 22.Шаҳзод Туропов, 78.Фарруҳ Жўраев

Огоҳлантириш: Никола Кумбурович 39, Файзуллобек Жуманқўзиев 45+2, Шоҳруз Норхонов 56, 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+6. Ўйин тугади. "Қўқон-1912" - "Қизилқум" 2:1

90+3. ЗАРБАЛАР! Папариганинг биринчи зарбасидан кейин Исақов тўпни қайтарди, кейинги зарбани Аброр Каримов қайтаришга эришди!

90+1. Зарба! Ҳусановнинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди 

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшилди 

86. Хавфли вазият. "Қизилқум"нинг ҳужуми ўнг қанотдан Папарига тўпни шерикларига узатишга уринди, Ёқубов тўпни қайтаришга эришди 

84. Ўзгариш. "Қизилқум". Жигаури ўрнига Бобомурод Бозоров тушди

80. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Ҳайдаров ва Тоштемиров ўрнига Холтўраев ва Салимов тушди

75. Ўзгаришлар. "Қизилқум". Жуманқўзиев ўрнига Кенжаев, Раҳматуллаев ўрнига Анваров тушди

73. ЗАРБА! Узоқ масофадан белгиланган жарима тўпини Маликжонов тўғри дарвозага йўллади, Қувватов қийинчилик билан тўпни қайтарди! 

71. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Даци ўрнига Жавоҳир Ҳусанов тушди

68. Хавфли вазият. Акрамовнинг чап қанотдан узатган тўпнига Даци ета олмади! 

62. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Гадоев ўрнига Маликжонов 

61. Майдонда ғалати ҳолат, "Қизилқум" ҳимоячиси Дилшод Комилов алмаштирилаётганди, аммо негадир у майдонни тарк этгиси келмади. Ғалати 

58. Ўзгариш. "Қизилқум". Норхонов ўрнига Папарига тушди 

56. Йўқ пенальти эмас бошқа вазият кўрилди, майдон марказида Шоҳруз Норхонов Аброр Каримовнинг ортидан тепгани учун огоҳлантирилди 

53. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Гадоев олдинга борди ва Дацига тўпни узатди, Клейдининг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди. Бош ҳакам ВАРни кўрмоқда, эҳтимолий пенальти 

47. ГОЛ! Муҳаммаданас Ҳасанов жарима майдонига кириб бориб чап оёғида гол урди - 2:1. 

46. Иккинчи тайм бошланди. 


45+2. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 1:1

45+2. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Файзуллобек Жуманқўзиев

45. Биринчи таймга бош ҳакам 2 дақиқа вақт қўшди 

43. ЗАРБАА! Дацининг тўп узатишидан кейин Ҳайдаров зарба берди, ноаниқ! 

39. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Никола Кумбурович

34. Хавфли вазият. Меҳмонлар жарима тўпига эга бўлишди, Кумбуровичнинг зарбасидан кейин Исақов тўпни ушлаб олди. 

28. ГОЛ! Чап қанотдан Жуманқўзиевнинг узатган тўпини жарима майдони ичидаги Ислом Кенжабоев осонгина дарвозага йўллади - 1:1. 

20. Ўнг қанотдан Ҳасановнинг узатган тўпини Каримов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ 

16. ГОЛ! Клейди Даци пенальтидан ҳисобни очди - 1:0. 

14. ПЕНАЛЬТИ! "Қизилқум" дарвозаси томон. Гадоевнинг бош билан йўллаган зарбаси Кенжабоевнинг қўлига теккани учун 

10. Учрашувда ҳозирча ВАР тизими ишлмаётган экан. 

9. ЗАРБААА! Меҳмонларнинг чап қанотдан ҳужумини Жуманқўзиев ташкил этди, унинг узатмасини Норхонов дарвозага йўллади, ноаниқ!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:00да бошланади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика