"Қўқон-1912": Кубок баҳсига тайёргарлик бошланди
18 май 2016 08:31
Янгиликлар
"Қўқон-1912": Кубок баҳсига тайёргарлик бошланди
Жамоамиз аъзолари Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал жавоб учрашуви доирасидаги “Навбаҳор”га қарши бўлиб ўтадиган учрашувга тайёргарликни бошлаб юборишди.
Машғулотларни бош мураббий Сергей Ковшов олиб борди. Машғулотларда барча футболчилар фаол иштирок этишди. Отабек Ҳайдаров эса жароҳати борлиги боис алоҳида шуғулланди. Мураббийлар штаби футболчиларни руҳан тайёрлашга катта эьтибор қаратишмоқда. Кеча бўлиб ўтган машғулотлар ҳам доимгидек аъло кайфиятда ўтди. Бу сафарги машғулот бироз бошқача бўлди. Аниқроғи, машғулотларда ўринбосарлар ва асосий таркибда тўп сурадиган барча футболчилар иштирок этди. Бу эса жамоанинг янада жипслашишига замин яратиши шубҳасиз.
“Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган машғулотни клубимиз менежери Тоҳир Кападзе назорат қилиб борди.
Қуйида кечаги машғулотдан олинган фотосуратлар билан танишинг:

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia





ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар