Қизиқарли тўқнашувларни ўтказиб юборманг! А Серия 13-тур превьюси
25 ноя 2023 18:35
Янгиликлар
Қизиқарли тўқнашувларни ўтказиб юборманг! А Серия 13-тур превьюси
Улардан баъзилари ҳақида сўз юритамиз. Амалдаги чемпион, янги мураббий билан Бергамога сафар қилади, муаммолар гирдобидаги "Милан" ўз уйида "Фиорентина"ни қабул қилади, "Монца"га қарши баҳсда Элдордан гол кутамиз ва "Ювентус" - "Интер" тўқнашувини ҳам унутмаслик лозим.
"Аталанта" - "Наполи"
Аталанта Адемола Лукман - 53' |
Серия А . 13-тур 25/11/2023, 22:00 2
:
1
Тугади
|
Наполи Хвича Кварацхелия - 44', Элиф Элмас - 79' |
Стадион: Gewiss Stadium, 14743 томошабин
Бош ҳакам: Maurizio Mariani
Ворлицки ва Туре ҳамон жароҳатланган, Де Рон эса дисквалифиция қилинган. Шундай экан Гасперини майдон марказини кимлар билан ёпиш мумкинлиги устида бош қотириши зарур. Катта эҳтимол билан Пашалич орқароққа тушади. Шунингдек, Де Каттеларе ва Паломинонинг ҳам бу баҳсдаги иштироки сўроқ остида. Бу баҳсда шунингдек Мерет, Руй ва Линдстрем ўйнай олмаслиги аниқ. Зелински ёрдам бериши аниқ эмас. Узоқ вақт лазаретда бўлган Осимхен захирадан ўйинга қўшилили мумкин, бироқ уни асосий таркибда кутиш ноўрин. Ҳужумда одатдаги учлик Хвича, Политано ва Распадорини кўрамиз.
Ўтган сафар "Наполи" 2-0 ҳисобида зафар қучган, лекин ҳозирга келиб вазият бирмунча ўзгарган. Неаполликлар барибир фаворит сифатида тилга олинмоқда, аммо жамоа Вальтер Маццари қўл остидаги биринчи баҳсда қандай ҳаракат қилишини тахмин қилиш мушкул ва "Аталанта" бундан фойдаланиб қолишга уринади.
"Милан" - "Фиорентина"
Милан Тео Эрнандес - 45' |
Серия А . 13-тур 26/11/2023, 00:45 0
:
1
Тугади
|
Фиорентина |
Стадион: San Siro, 73074 томошабин
Бош ҳакам: Marco Di Bello
Стефано Пиоли таркиб билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келган. Сабаби Окафор, Жиру ва Леао бу турни ўтказиб юборади. Шу сабабли ҳужумда бор умид Йовичдан, унга орқароқдан Пулишич ва Чуквезе ёрдам беради. Яхши янгиликлардан Лофтус-Чикнинг сафга қайтишини айтиш мумкин. Винченцо Итальянода ҳам таркиб борасида муаммолар мавжуд. Раньери дисквалифицация туфайли, Додо ва Кастровилли эса жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олмайди. Терма жамоадан муаммолар билан қайтган Кватра ва Гонсалез ҳам баҳсни четдан томоша қилиши мумкин.
Жамоаларнинг охирги тўқнашувида "Фиорентина" Флоренцияда 2-1 ҳисобида устун келганди. Ҳозир фаворит "Милан"дек, аммо Стефано Пиоли жамоаси таркибидаги муаммолардан "фиалкалар" фойдаланиб қолишга уриниши турган гап.
"Кальяри" - "Монца"
Кальяри Альберто Доссена - 10' |
Серия А . 13-тур 26/11/2023, 16:30 1
:
1
Тугади
|
Монца Мирко Марич - 61' |
Стадион: Unipol Domus, 16291 томошабин
Бош ҳакам: Matteo Marchetti
Ди Пардо, Капрадосси, Нандес ва Рог ҳали ҳам тикланиш жараёнини бошдан ўтказмоқда. Макумбо терма жамоалар ўйинидан анча кеч қайтгани туфайли майдонга тушмаслиги мумкин. Ҳужумда Петанья ва Лувомбога ишонч билдирилса керак. Бу икковлон терма жамоага чақирилмаган. Палладино учун Мота ва Колпанининг сафга қайтиши ажойиб янгилик бўлгани аниқ. Иццо, Капрари ва Читтадини ҳали ҳам лазаретда. Пабло Марининг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. Ҳимоя марказида Д`Амброзиони кўрсак ажаб эмас.
Жамоалар ўтган сафар 2001 (!) йилда тўқнаш келган. "Монца" ўшанда 1-0 ҳисобида ғолиб бўлган. Қизиғи, беллашув Сардинияда бўлсада, меҳмонлар бу сафар ҳам фаворит сифатида кўрилмоқда. Назаримизда, "Кальяри" ҳам ўз майдонида ижобий натижага эришиши мумкин. Жамоа секин-аста ўзига келаётган ва механизм ишлашни бошлагандек. Бунда Ўзбекистон терма жамоасида яхши ўйин кўрсатган ва самарали ҳаракатлари билан қайд этилган Элдор Шомуродов ҳам ўзини кўрсата олади, деб умид қиламиз.
"Ювентус" - "Интер"
Ювентус Душан Влахович - 27' |
Серия А . 13-тур 27/11/2023, 00:45 1
:
1
Тугади
|
Интер М Лаутаро Мартинес - 33' |
Стадион: Allianz Stadium, 41507 томошабин
Бош ҳакам: Marco Guida
Туринликларга Веа, Де Шильо ва Данило ёрдам бера олмаса, Алекс Сандро тузалиб сафга қайтди. Миретти ва Маккенининг ҳолати охирги паллада ҳал бўлади. Ҳужумда Кьеза-Кин жуфтлигига ишонч билдирилади. Бастони ва Павар учрашувни ўтказиб юбориши аниқ, шунинг учун Дармиан ҳимоя марказига қайтади, Чалханоглу эса асосий таркибга қайтса керак. Колумбиялик универсал футболчи Куадрадо собиқ жамоасига қарши ўйинни захира ўриндиғида ўтказиб юбормаса керак. Олдинги чизиқда Лаутаро-Тюрам дуэти меҳмонлар ғалабасини таъминлашга уринади.
Жамоаларнинг аввалги баҳсида "Интер" минимал ҳисобда (1-0) зафар қучган. Миланликлар бу сафар ҳам фаворит сифатида тилга олинмоқда. Бироқ ҳимоя марказидаги муаммолар тахмин билдирувчиларни бироз ўйлантириб қўяётган бўлса ажаб эмас. "Ювентус" эса ўз футболини топиб олган ва рақибнинг заиф нуқталарига зарба беришни биладиган жамоа. Катта эҳтимол билан бизни ажойиб беллашув кутиб турибди.
Сергей Румянцев
Нозима Тўхтамирзаева таржимаси
Фикрлар