UZ

Сўнгги янгиликлар

15:22Ўзбекистондаги U-19 Осиё чемпионати 4та стадионда ўтказилади. Улар орасида "Пахтакор" йўқ  2 15:03Сауль Ньигес янги клуби номини эълон қилди  3 14:40Бенаюн: "Клопп "Ливерпуль"да ўзгаришлар қилмоқда"  2 14:17Сауль бироздан сўнг янги клуби номини эълон қилади  3 14:10Дембеле "Ювентус"да ўйнамоқчи  2 13:52Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:40Пирес мураббий бўлишни режалаштирмоқчи  0 13:16Англия билан дуранг ўйнаган Ўзбекистон, Ганага гол урган Шерзод Каримов, 2009 йилги Мисрда ўтказилган Жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  17 13:10"Реал" ПСЖ футболчисига қизиқмоқда  0 12:47"Милан" футболчиси ПСЖ билан 5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди  0 12:23Испанияда ўйинлар мухлислар билан ўтади  1 12:00Карикатура: Икардининг ПСЖ билан тўлақонли шартнома имзолаши, Каванининг жамоадан кетишини тезлаштирадими?  0 11:41“Машъал” ҳам машғулотларни бошлади. Барча хурсанд   12 11:37Эдегор: "Реал Сосьедад" ЧЛда ўйнамоқчи"  0 11:36"Насаф" ҳам Бундеслигадан ўрнак олмоқчи  8

"Қизиқарли факт". Арсен Венгерни жароҳатлашига оз қолган Ҳабиб Коло Туре ҳақида Янгиликлар

"Қизиқарли факт". Арсен Венгерни жароҳатлашига оз қолган Ҳабиб Коло Туре ҳақида

"Қизиқарли факт" рукнининг 2-сони "Championat.asia" сайти орқали эътиборингизга ҳавола қилинмоқда.

Бугунги қаҳрамонимиз фаолияти давомида "Арсенал" (2002-2009), "Манчестер Сити" (2009-2013) ва "Ливерпуль" (2013-2016) каби клубларда фаолият олиб борган ҳимоячи Коло Туре бўлади.

Коло Туренинг икки нафар укаси ҳам профессионал футбол билан шуғулланишган. Биринчиси "Барселона" ва "Манчестер Сити"даги фаолияти билан сизга яхши таниш бўлган Ньеньери Яя Туре. Оиланинг учинчи фарзанди Ояла Ибрагим Туре эса "Ницца", "Металлург" (Донецк), Сурия, Миср, Ливия ва Ливан клублари шарафини ҳимоя қилган. У 2014 йил (28 ёшида) саратон туфайли вафот этди.

Бир пайтлар "Манчестер Сити" мухлислари ака-ука Коло ва Яя Турелар ҳақида қўшиқ куйлашарди.

Коло 2002 йил "Арсенал" сафидаги илк машғулотида шу қадар жаҳд билан ҳаракат қилдики, дастлаб жамоа ҳужумчиси Деннис Бергкампни жароҳатлаб, бироздан кейин "тўпчилар" бош мураббийи Арсен Венгернинг оёғига ҳам зарба берди.

 "Арсенал" уни 2002 йилда "АСЕК Мимозас" клубидан 150 минг фунт стерлинг эвазига харид қилганди. Лондон клуби 7 йилдан кейин унинг трансферидан 100 баробар кўпроқ даромад қилган. 

Коло Туре "Арсенал", "Манчестер Сити" ва Кот д’Ивуар терма жамоаси сардори бўлган. 

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Сеск Фабрегаснинг эслашича, у жамоадошларининг хатоларини ҳар доим "юмшоқлик билан" танқид қилган. "Манчестер Сити" сафидаги машғулотлардан бирида эса Эммануэль Адебайор билан ёқалашиб кетган.

Коло Туре 2011 йилда допинг-тестидан ўтолмагани боис 6 ойга футболдан четлатилган эди.

Собиқ футболчи ислом динига эътиқод қилади.

Дарвоқе, у бугунги кунда "Лестер" устози Брендон Рожерснинг ёрдамчиси ҳисобланади.

"Қизиқарли факт". "Бунёдкор"нинг бразилиялик мураббийи ҳақида (1-сон)

Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
07 апр 23:02:21
FC ARSENAL •FC BARCELONA •AC MILAN
Исломий килиб айтганда Хабиб Коло Тура, укаси Яхё Тура. Коло Туре Арсенални «енгилмаслар» таркибида уйнаган яхши футболчи эди. Аммо класс буйича укаси Яя Туре барибир сал кучлирок эди Барсада ва айникча Ситида ёркинрок уйнаган.
   
08 апр 00:52:02
арсенал
Шунака химоячи етишмаяпти арсеналга.
   
07 апр 22:54:51
Golden Welly
Бу фактлар ичида энг асочий факт ёк.
Коло Туре ягона химоячи.Рекордчи
АПЛ да Арсенал билан маглуб 38 турда маглуб булмасдан чемпион булган.
Шотландия да Селтик билан хам бирор учрашувда маглуб булмасдан чемпион булган ягона уйинчи.
Факт бу факт. Chempionat.asia хушёрлик давр талаби
   
07 апр 22:47:45
Fozilxon Sultonov
Habib Kolo Tura to'liq ism sharifi
   
07 апр 22:31:57
Makhmood
Xabib degan joyini topaolmadim
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг