"Қизилқум" жамоаси "Оқжетпес" (Кўкшетау, Қозоғистон) билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
25 фев 2015
18 февралдан Анталияда ўқув-машғулот йиғинида иштирок этаётган Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ҳозиргача учта синов-назорат учрашувида майдонга тушди.
Кеча кончилар куннинг биринчи ярмида Сидедаги "Emirhon" спорт мажмуасида машғулотлар ўтказди. Кечқурун назарий машғулотлар ўтказилди.

Режага мувофиқ, навоийликлар 25 февралда навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.  Унда Қозоғистон супер лигаси вакили "Оқжетпес" (Кўкшетау) жамоаси "Қизилқум" билан куч синашади.

Учрашув Туркия вақти билан соат 17.30 да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcqizilqum.uz