"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили
24 сен 14:28
Янгиликлар


"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили
Championat.Asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали) ўз ҳакамлар жамоаси билан Суперлиганинг 22-тур учрашувларидаги мунозарали ҳолатларни таҳлил қилди.
✅ "Сурхон" - "Машъал"
"Машъал" ўйинчиси тўпни ўйнашга уриниб, рақибининг тизза соҳасига бутсанинг тишлари билан енгил тегиб кетади. Унинг ҳаракатларини "эҳтиётсизлик" деб баҳолаш мумкин, бироқ у оёғини тортиб, иложи борича тўқнашувдан қочишга ҳаракат қилган. Кучсиз зарба, "эзғилаш" ҳолати йўқ. Бизнинг фикримизча, ҳакам сариқ карточка кўрсатиб, тўғри қарор қабул қилди. ВАР бу эпизодга аралашмаслиги керак эди.
✅❌ ОКМК – "Бунёдкор"
Дастлаб ҳакам мураккаб вазиятда хатога йўл қўйиб, жарима майдони ташқарисида содир бўлган қоидабузарлик учун пенальти белгилади. ВАР вазиятга тўғри аралашиб, ҳакамни монитор олдига чақирди. Бироқ бизнинг фикримизча, ҳакам яна хато қилиб, "Бунёдкор" ўйинчисини фақат огоҳлантириш билан жазолади. Стоп-кадрда кўриниб турибдики, қоидабузарлик пайтида ОКМК ўйинчиси гол уриш учун яққол имкониятга эга эди. Иккинчи ҳимоячи ўйинчи унга тўсқинлик қилишга улгурмайди, ҳужум йўналиши дарвоза томон қаратилганди. Тўғри қарор: жарима зарбаси ва қизил карточка.
✅❌ ОКМК – "Бунёдкор"
Ушбу эпизодда "Бунёдкор" футболчиси томонидан тўхтатиб қолишга уриниш содир этилди, бу эса рақибнинг олдинга силжишига жиддий тўсқинлик қилди ва уни гол уриш имкониятидан бутунлай маҳрум этди. Тўғри қарор пенальти белгилаш ва қизил карточка кўрсатиш бўларди. Бироқ ҳакам қоидабузарга сариқ карточка кўрсатиб, хатога йўл қўйди.
✅ "Бухоро" - "Навбаҳор"
Ушбу эпизодда "Бухоро" ўйинчиси гол билан якунланган ҳужум бошида қоидани бузмаган ҳолда тўпни эгаллади. Унинг қўллари рақибнинг орқасида кўринди, аммо қўшимча ҳаракатлар мавжуд эмас. Рақибнинг олдинга силжишига ҳақиқатдан тўсқинлик қиладиган аниқ туртки ёки ушлаб қолиш ҳолати кузатилмаган. "Навбаҳор" ўйинчиси ўз ихтиёри билан йиқилди. Гол тўғри ҳисобга олинган.
✅ "Нефтчи" - "Динамо"
Бизнинг фикримизча, ҳакам тўғри қарор қабул қилиб, ҳимояланаётган жамоа ("Динамо") фойдасига жарима зарбаси белгилади. Ҳимоячи эҳтиёткорлик ва спортча услубда, ҳеч қандай қоида бузарлик ёки ноқонуний ҳаракатлар қилмасдан, тўпга ўйнайди, шундан сўнг "Нефтчи" ҳужумчиси унинг оёғига зарба берди. Бу интизомий жазо нуқтаи назаридан "чегарадош" эпизод ҳисобланади. Қоидабузар ўйинчи тўпга эгалик қилгани ва тўқнашувни юмшатишнинг иложи бўлмагани, рақиб эса охирги лаҳзада орқадан чиқиб қолгани сабабли, ҳакамнинг карточкасиз ҳимояланаётган томон фойдасига жарима зарбаси белгилаш қарорини маъқуллаймиз.
✅ "Андижон" - "Сўғдиёна"
"Сўғдиёна" ўйинчиси зарбани тўсди. Тўп танага теккач, йўналишини ўзгартириб, ҳимоячининг ўнг қўлига тегиб кетди (ҳимоячи шу пайтда қўлини тортиб олишга уринаётган эди). Фикримизча, ўйин давом этиши керак.
✅ "Қизилқум" - "Насаф"
"Қизилқум" ўйинчиси ўз жарима майдонида тўпни қўли билан ўйнади. Қўл ёнга узатилган ва танани ғайритабиий тарзда катталаштирган. Ҳакам пенальти белгилаб, тўғри қарор қабул қилди.
Шу тариқа, Суперлиганинг 22-тур ўйинларида ҳакамлар иккита хатога йўл қўйишди (иккаласи ҳам ОКМК - "Бунёдкор" учрашувига оид).
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар