UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  1 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  2 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  4 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  1 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  5 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  5 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  60 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3

"Қизилқум" – "Андижон" ўйинида ҳакамлар баҳсли 5 вазиятдан 4 тасида меҳмонлар зарарига қарор чиқарган Янгиликлар

"Қизилқум" – "Андижон" ўйинида ҳакамлар баҳсли 5 вазиятдан 4 тасида меҳмонлар зарарига қарор чиқарган

Жорий йилнинг 15 июнь санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 11-тури доирасидаги "Қизилқум" – "Андижон" баҳси бўлиб ўтди.

Мазкур беллашувдан сўнг меҳмонлар 5 вазият бўйича ҳакамлик устидан шикоят йўллашганди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази шикоят бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. 

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.

"Қизилқум" – "Андижон". 1-вазият: Мезбонлар фойдасига жарима зарбаси

1-ҳолат бўйича учрашувнинг 2-дақиқасида икки жамоа футболчилари ўртасида тўп учун кураш кечган. Бош ҳакам Сардор Исматуллаев бу вазиятда “Қизилқум” футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилди, деб топган ва "Андижон" дарвозаси томонига жарима зарбаси белгилаган. 

Ушбу вазият Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан такроран кўриб чиқилгандан сўнг бу вазиятда тўп учун ўйин бўлганини, жарима зарбаси нотўғри белгиланганини, ўйин давом эттирилиши кераклиги таъкидланди ҳамда ҳакамнинг қарори нотўғри, деб ҳисобланди.



"Қизилқум" – "Андижон". 2-вазият: Меҳмонлар вакилига кўрсатилган қизил карточка

2-ҳолат бўйича учрашувнинг 24-дақиқасида "Андижон" жамоаси футболчиси "Қизилқум" футболчисига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Сардор Исматуллаев “Андижон” футболчисига нисбатан қизил карточка кўрсатди. 

Ушбу вазият Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан такроран кўриб чиқилгандан сўнг ҳаракат қизил карточкага тортмаслиги, сариқ карточка кўрсатилиши кераклиги таъкидланди. Ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.


"Қизилқум" – "Андижон". 3-вазият: Карточка кўрсатилмаган жарима зарбаси

3-ҳолат бўйича учрашувнинг 43-дақиқасида "Қизилқум"нинг 17-рақамли футболчиси "Андижон"нинг 8-рақамли футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Сардор Исматуллаев бу вазиятда жарима зарбаси белгилайди, лекин карточка кўрсатмайди. 

Ушбу вазият Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан такроран кўриб чиқилгандан сўнг бу ҳолат хавфли вазият бўлгани учун жарима зарбаси белгиланган, ҳакам карточка кўрсатмай тўғри қилган. Реферининг қарори тўғри, деб топилди.



"Қизилқум" – "Андижон". 4-вазият: Белгиланмаган жарима зарбаси

4-ҳолат бўйича учрашувнинг 45-дақиқасида "Андижон"нинг 77-рақамли футболчиси рақиб дарвозаси томон бирга-бир чиқиб кетаётган вазиятда "Қизилқум"нинг 22-рақамли ҳимоячиси томонидан қўполлик ишлатилган ҳолатда тўхтатилган. Бош ҳакам Сардор Исматуллаев ушбу вазиятда ҳеч қандай жарима зарбаси белгиламаган ва ҳимоячига карточка кўрсатмаган. 

Ушбу вазият Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан такроран кўриб чиқилгач, бу вазиятда жарима зарбаси белгиланиши ҳамда сариқ карточка кўрсатилиши керак эди, деган хулосага келинди. Комиссия ҳакамнинг қарорини нотўғри, деб топди.



"Қизилқум" – "Андижон". 5-вазият: 11 метрлик жарима зарбаси

5-ҳолат бўйича учрашувнинг 83-дақиқасида "Қизилқум"нинг 22-рақамли футболчиси андижонликлар жарима майдонида йиқилиб тушди. Бош ҳакам Сардор Исматуллаев дастлаб ўйинни давом эттирди, аммо сал ўтиб VAR ҳаками реферини монитор ёнига чақирди. Сардор Исматуллаев VAR орқали вазиятни ўргангач эса нуқтага ишора қилди. 

Ушбу вазиятда ҳеч қандай ўйин қоидаси бузилиши мавжуд эмас ва пенальти учун асос йўқ. Комиссия томонидан ҳакам қарори нотўғри, деб ҳисобланди.


Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Марказ шуни маълум қиладики, ҳар бир ўйиндаги ҳакамлар фаолияти билан боғлиқ барча жараёнлар назоратга олинган. "Қизилқум" - "Андижон" ўйинидаги ҳакамларнинг қарорлари ўрганиб чиқилди ҳамда тегишли жазо чорасини кўриш учун ҳакамлар қўмитасига оширилди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика