UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  18 23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  5 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

"Қишки таътил тафсилотлари билан ўртоқлашиб ёхуд таътилдаги дўстларимни йўқлаб" (2-қисм) Янгиликлар

"Қишки таътил тафсилотлари билан ўртоқлашиб ёхуд таътилдаги дўстларимни йўқлаб" (2-қисм)

Mаълумки, ҳафтанинг аввалида мазкур сарлавҳа остида бир кичкинагина мақолани сиз мухлислар эътиборига ҳавола қилаган эдик.
Бу мамлакатимиз футбол журналистикаси тарихида янгилик бўлганлиги учун кўпчиликнинг эътиборини ўзига жалб қилди десак муболаға қилмасак керак. Эндиги мақоламизда эса ҳудди ўша мақоланинг давомини мутолаа қилиш имкониятига эга бўласиз.

Эсингизда бўлса, ўша мақоламиз аввалида қишнинг кўрки “қор” дея , унга бир қатор таърифларни бериб ўтгандик. Ана шундан сўнг биз шахсий юмушлар билан Қорақалпоғистон Республикаси томонга боргандик. Аввалги кунимиз бинойидек, қишга ўхшамаган об-ҳаво билан ўтди аммо иккинчи куни эрта тонгда уйғонишимиз билан не кўз билан кўрайликки, атроф чойшаб ёзилганидек ҳамма ёқ оппоқ қорга бурканган эди! Нақадар ажойиб манзара! Қарийб бир сутка мобайнида осмон узра ерни қучоқлаган қор парчалари айтарли бир қаричга етиб улгурди.



Келинг ҳиссиётларга берилмайликда, мақолани индаллосига ўтайлик. Бу галги суҳбатимиз мамлакатимиз футболининг таниқли шахсларидан бири бўлмиш Тохир Кападзе билан бошланди. Келинг гапни Тохир аканинг ўзидан эшитамиз:

"Суҳбатимиз аввалида ортда қолган мавсумда бизга юкланган вазифани уддалашимиз учун катта ёрдам берган мухлисларга ҳамда  навбатида жамоамиз аъзоларига ҳам миннатдорчилик билдириб ўтсам.  Дастур борасидаги фикрларимни баён қиладиган бўлсам, бу ишлаб чиққан дастурларингиз шахсан менга ёқди. Жуда ажойиб ўйланган дастур деса ҳам бўлади. Чунки мухлислар билан футболчиларни бевосита боғлашнинг яна бир усули ўйлаб топилганлиги яққол кўриниб турибди. Суҳбатга келадиган бўлсак, мавсум анча мураккаб баҳсларга бой тарзда ўтди. Табиийки бундай ҳолатда ҳар қанда инсонда ҳам толиқиш пайдо бўлади. Мавсум тугаши билан озгина дам олишни режа қилгандим. Бу режа амалга ошмайдиган кўринади. Чунки биз айни дамда Пойтахтда “ПРО” лицензияси учун ўқишда иштирок этяпмиз. Буни жамоамиз раҳбарияти истадилар. Бунинг учун улардан миннатдорман".



― Билишимизча, Тохир Кападзе “ПРО”га ўқитилишидан мақсад, келгуси мавсумда “Қўқон 1912” олий лига йўлланмаси учун курашади ва жамоа олий лигага чиққач, жамоани айнан Тохир Кападзе бошқаради. Шу гаплар асослими?
― Қайсидир маънода бу тўғри. Аслида бу йили ҳам ҳаракат қилдик. Аммо олий лигадан биринчи лигага тушиб қолган икки нафар жамоа элитага яна қайтиш учун бошқаларга нисбатан қаттиқроқ киришганди. Бизга эса баъзида омад баъзида тажриба етишмай қолди. Аммо ишонтириб айта оламанки бизда ҳаммаси муҳайё. Тажрибали мураббий дейсизми, иштиёқли ва ғалабага чанқоқ футболчилар дейсизми ҳамма-ҳаммаси бор. Фақат бир-иккита иқтидорли ёш футболчиларни жамоага жалб қилишимиз билан кичик бир камчилик ҳам йўққа чиқади. Биз мақсадимизга эришишимиз анча осонлашади. Аммо аминманки бу футболчилар ва бу мураббийлар билан мақсадга эришса бўлади. Чунки Фарғонада маҳаллий иқтидор соҳиблари етарлича топилади.

- Таътилдаги саргузаштлар...
- Мавсум тугаши билан оилам билан дам олишни режа қилардим. Лекин ҳаётда ҳар доим ҳам аввалдан ўйлаган режаларга амалга ошавермайди. Мана кўриб турганингиздек, Тошкентдаман. Ўқишни ҳам ўз навбатида гашти ва муҳимлиги бор. Муҳимлиги шундаки, хозирда олаётган бу назарий таълимларимизни келажакда амалий тарзда қўллашга ҳаракат қиламиз. Аммо оилам даврасида бўлишим учун, ҳали етарли даражада вақт топа оламан деган умиддаман. Ўғлим Тимур ҳам мавсумни якунлагач уйга қайтганди. Аммо хозир у Таиландда. Яқинда у ҳам қайтади. Мен ҳам оилам даврасига қайтаман ва ҳаммамиз жам бўлиш бахтини яна бир бора хис қиламиз.

Тохир аканинг илиқ фикрларини-ю, ажойиб муомалисидан кейин яна бир мураббий, мураббий бўлганида ҳам ёш мураббий Бахтиёр Ашурматов билан суҳбатни йўлга қўйдик. Ашурматовни топишимиз қийин кечмади. Чунки у ҳам “ПРО” учун ўқишдаглар қаторида бор экан. Марҳамат Бахтиёр ака, саргузаштларингизни мухлислар билан баҳам кўринг-чи:

―Авваламбор бизга бўлган эътиболрингиз учун раҳмат айтмоқчиман. Аслида ҳар йили мавсум тугаши биланоқ оиламни олиб Қўқонга ота˗онамнинг олдига боришга одатланиб қолгандим. Фарзандларимни етаклаб ота-онамни олдиларига борганимда улар жуда ҳам қувониб кетишарди. Бу қувончни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Мен мана шу қувончни кўриш учун бир қанча вақт мобайнида таътилни кутишимни билсангиз эди. Аммо бу сафар  ҳаммаси ўзгарди. Ҳали Қўқонга ҳам бора олмадим. Чунки таътил бошланиши билан ўқув курслари бошланиб кетди. Курсда эса  тартиб-интизомга қаттиқ эътибор қаратилган. Шунинг учун ҳам давомат ҳам ўзига яраша бўлиши лозим. Шу боис ота-онам олдига боришга ҳамонам имконият топа олмаяпман. Лекин оилам яъни, аёлим ва фарзандларим билан биргамиз. Чунки улар ҳам Тошкентда туришади. Ҳар куни ўғлимни футболга олиб бориш қизимни эса мактабга олиб бориш ҳамда кечга уларни қайта уйга олиб келишни ўзим бажаряпман. Мана шуниси билан хозирча таътил менга ҳузур бахш этяпти. Ҳар сафарги таътил билан бунисининг фарқи шундаки, ҳар сафар оилам билан бирга бирон жойга бориб дам олиб келардик. Бунисида эса бунга имкониятлар панд берди.



― Гулистонликлар билан гаплашиб олдингизми?
― Очиғини айтаман “Гулистон”ни олий лигадаги фаоилятини узоқроқ давом этишини истагандим. Аммо мен истагандек бўлмади. Ҳар қандай жамоа ҳам маълум мақсадга эришишни истар экан, ундан шунга яраша ҳар тарафдан шунингдек, моддий томондан ҳам тайёр туришлиги талаб қилинади. Яширишга хожат йўқ. Жамоам мавсумни бинойидек бошлаганди. Аммо бирдан моддий таъминотдаги камчиликлар юзага келиши, жамоа футболчиларидан тортиб мураббийларини ҳам ишини чигаллаштириб юборди. Гулистонликлар билан ҳали очиқ-ойдин гаплашиб олганимизча йўқ. Аммо жамоада қолишим ёки аксинча бўлиши хозирча сўроқ остида турибди.

― “Гулистон”даги ёш шогирдларингиз Алишер Шоғуломов ва Дилимуҳаммад Худойбердиевлар ҳақида нима дейсиз?
― Сиз хозир иккита ажойиб иқтидор соҳибларини исмини зикр қилдингиз. Уларнинг ҳар иккаласига ҳам келажакда олий лиганинг нафақат олий лиганинг, балки чет эл жамоаларининг ҳам таркибида бемалол ўзларини кўрсата олишларига шубҳа қилмайман. Буларни ичида Дилимуҳаммадга асосий таркибда кўпроқ жой бера олмаганлигимга афсусланаман. Шунга қарамай Дилимуҳаммад ёшлар лигасида тўпурар бўлди. Бу тарафдан у мураббийларини ҳайратини оширди. Аммо уни келажакда ёшлар лигасида кўришни кутмайман. Чунки энди у, асосий таркибнинг асосий фигураларидан бирига айлана оладиган даражадаги футболчи бўлиб улгурди. Ҳаттоки терма жамоада ҳам кўришни истарди. Алишерга нисбатан ҳам мана шу фикрларни айта оламан.

Бахтиёр ака билан суҳбатни якунлаган сўнг шу куннинг ўзидаёқ Ашурматовнинг адаши “Нефтчи”нинг узоқ йиллик аъзоси, Бахтиёр Ёқубов билан боғландик. Суҳбатимиз чоғида хозирги кундаги “Нефтчи”да содир бўлаётагн тушунарсизликлар борасида гаплашмасликка келишиб олдик. Бошқаларга нисбатан бу қаҳрамонимиз кўпроқ саргузаштларни бошидан ўтказган назаримда. Қани унинг ўзи буни қандай баён қилар экан:

"Маълумки мавсумнинг сўнгига келганида майдондан ташқарида қолдим. Боиси оёғимдан жиддий жароҳат олгандим. Жароҳатим ҳали тўла битиб улгурмасидан мавсум ҳам поёнига етди. Таътилни бошланишидан яқин кунларга қадар даволаниш билан банд бўлдим".



―Билишимизча, жароҳатингизни даволатиш мақсадида Россияга ҳам бориб келдингиз?
―Ҳа, Москва шаҳрига боргандим. Оёғимни операция қилдирмоқчи эдим. Аммо рус докторлари операциядан қайтаришди. Бу жароҳатни операциясиз ҳам бартараф этишнинг йўли болр экан бахтимга. Маълум вақт муолажада бўлдим ва ортга қайтдим. Кейинчалик, у докторни кўрсатмасига биноан шахсий докторимдан муолажани давом эттириб бордим. Айни дамда эса жароҳатдан тўла фориғ бўлиб улгардим. Майдонга тушишни интиқлик билан кутиб турибман.

―Жамоа билан тузган шартномангиз шу ойнинг сўнгида поёнига етади. Келгуси мавсумда ҳам сизни “Нефтчи” либосида кўрамизми?
― (ўйланиб) Келажак ҳақида олдиндан бирон нарса дея олмайман. Аммо жамоа билан бир келишувга келиб тўхтамадик. Олдимизда бир нечта вариантлар ҳам борлигини хисобга олиб айтадиган бўлсак, бу боарада пухта ўйлаш лозим. Агар жамоа раҳбарияти шартномам сўнгига қадар мана шундай сукунатда давом этаверса, келгуси мавсумда Фарғоналиклар сафида бўлмаслигим аниқ. Аммо вариантларни ошкора этмайман.
   
Энди навбатни биринчи лига жамоалари сафига сиғмай бораётган дўстларимга берсак. Биринчи лига жамоаларининг либосини кийиш ҳам кимларгадир армон. Аммо баъзилар эса шу либосни кийган заҳоти кийимига сиғмай боради. Аниқроқ айтганда, бу либосни кийишдан кўра олий лига жамоасининг либосини кийишни ёқтирадиганлар етарлича топилади. Аслида уларни ҳам фикрлари қайсидир маънода тўғри деб ўйлайман. Чунки неча мавсумки, биринчи лиганинг ривожи учун хизмат қилишди. Энди олий лига ҳавосидан ҳам баҳраманд бўлишсин-да. Суҳбатни Нодирхон Камолов билан давом эттиришни лозим топдик. Чунки сўнгги пайтларда “Мексика 2011”да давлатимиз байроғини узра хилпирашига бевосита сабабчилардант бири Нодирхонни қаерда тўп тепаётганлиги билан қизиқиб юрган мухлислар ҳам талайгина. Чунки Нодирхон сўнгги пайтларда кўринмай қолганлиги ва жамоаларни “пайпоқдек” алмаштираётганлиги ҳеч кимга сир эмас.
   
Нодирхондаги холатларни биздан кўра, фарғонадаги мухбиримиз Иброҳимжон Солихонов баён этсалар мақсадга муввафиқ бўларди.

Айни дамда Камолов “Нефтчи” жамоаси аъзоси саналади. Аммо мавсумни ижара асосида “Қўқон1912” сафида якунлади. Хозирда Нодирхон оила аъзолари бирга экан. Келгуси мавсумда ҳам Фарғонада қолади деган гаплари илгари сурилмоқда.

Нодирхондаги бу холатни ортга кетиш даври эмас балки ўтиш даври деб таъриф берилишини истардим. Чунки, Авваллари “Пахтакор” жамоасига қарашли бўлган футболчи, кўп вақтини захира ўриндиғида ёки ижара асосида бошқа бир жамоалар сафига тўп тепди. Сўнги пайтларида “Гулистон”га ижарага бериб юборилди ва у ерда ярим мавсум тўп тепди. Кейинчалик эса “Пахтакор”дан “Нефтчи”га кўчиб ўтган Нодирхон хозирда ҳам Фарғонада. Таътилни ҳам оиласи даврасида ўтказмоқда. Унинг ўзи таътил борасида шундай фирни айтиб ўтди:



"Таътилни уйда, оилам даврасида ўтказишим табиий хол. Чунки бу йилги мавсумни аввалгиларидан фарқли ўлароқ, Фарғонада ўтказдим. Демакки, менда оилам билан кўпроқ вақт бирга бўлиш имконияти бутун йил давомида етарли даражада бўлди деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам айни дамда мураббийларим билан бирга ўз устимда ишлашни давом эттиряпман. Умуман олганда ярим мавсум “Қўқон 19 12” жамоасидаги фаолиятим чакки чиқмади. Мураббийлар менга ишонч билдиришди. Уларни ишончини ҳурмат қилган холда уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Биринчи лига жамоасида аста ўзимдаги формани тиклаб олдим. Келгуси мавсумда ўзимдаги имкониятларни ишга солишимга энди ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди. Энди олдинга қўрқмасдан катта қадам ташлай оламан деган умиддаман. Устозларим ҳам шу фикрни айтишмоқда. Лекин, шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим лозимки, футболчи сифатида ортга чекинганим йўқ. Янги муҳитга тез мослашиш учун футболчидан катта машаққат талаб қилинади. Мен бу машаққатни енгиб ўтдим ва янги мавсумда яна ўзимни кўрсата оламан деган умиддаман".


Рўзали Қурбонов ва Иброҳимжон Солихонов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика