UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Olamsport: Тошкентдаги ЖЧ муддати ўзгарди, Ҳасанбой Доғистонда машғулотларни давом эттирмоқда ва бошқа хабарлар  0 22:11Испания кубоги. "Эльче" – "Реал Мадрид". Асосий таркиблар эълон қилинди  20 21:43ФИФА ижара шартномалар бўйича ўзгартиришлар киритилганини эълон қилди  1 21:25Моуринью Лукас Васкесни "Рома"га олиб келмоқчи бўлган, аммо Анчелотти бунга қаршилик қилган  7 21:08ПСЖ Мбаппени йўқотди  24 20:52Эшитдик-да! "Истиқлол"нинг яна бир футболчиси Ўзбекистон чемпионатига келмоқда  16 20:40Самандар Очилов: “Хўжанд” ОЧЛга йўлланма олишни мақсад қилган”  3 20:37Футзал. Олий лига. Бугунги ўйинлардан кейин мураббийлар фикрлари  0 20:16Дилмурод Шавкатов: "Чемпионлик учун имкониятимизни йўқотганимиз йўқ"  0 20:02"Барселона" "Бенфика" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  4 19:44Анри Лига 1 аутсайдерини бошқариши мумкин  1 19:27Абдумалик Тошпўлатов: “Машъал” билан Суперлигага қайтмоқчимиз”  5 19:22"Тоттенхэм" АПЛ рекордини ўрнатди  5 19:03Шевченко "Галатасарой"ни бошқаришдан бош тортди  8 18:48Эшитдик-да! "Нефтчи" "Истиқлол" стадионида ўйнамайди  30

Қиш ва футболсиз ўтадиган "совуқ" кунлар. "ЎзПФЛ кубоги" мусобақасини қайта тиклаш вақти келмадими? (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Қиш ва футболсиз ўтадиган "совуқ" кунлар. "ЎзПФЛ кубоги" мусобақасини қайта тиклаш вақти келмадими? (Бекзод Толибов блоги)

Шанба куни Суперлигани тугатдик, Про-лига сал аввалроқ поёнига етди. Биринчи лига қачон якунлангани кўпчиликнинг ёдидан ҳам чиқиб кетди, тўғриси.

Олдинда кубок финали бор, ва албатта, Суперлигага ўтиш баҳси. Бор-йўғи шу икки ўйинни ҳам тугатиб олсак, буёғи баҳоргача бизни футболсиз ўтадиган "совуқ" кунлар кутиб турибди. Тўғри, футбол клублари янги мавсумга тайёргарлик асносида ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишади. Масалан, Фарғонада ўтказиб келинаётган "Ҳоким кубоги" каби турнирларда иштирок этишади. Аммо, лекин, бироқ барибир расмий ўйинларнинг ўрни бошқачада. Хавотирли ҳолат, баҳоргача футболсиз зерикиб қолишимиз тайин.

Ўзбек футболида хатолар ҳам йўқ эмас, камчиликсиз иш бўлмайди. Хатолардан хулоса қилинади ва босқичма-босқич тўғрилаб борилади. Суперлига ва Про-лигани ТВга олиб чиқилгани, бу – ўзбек футболининг ютуғи. Нега деганда авваллари фақат пойтахтда ўтадиган ўйинларгина трансляция қилинарди. Айтайлик, қайсидир вилоятдаги бирон учрашувда ҳакам хатоликларга йўл қўйса ёки кўча тили билан айтганда, бирон жамоани ўйин давомида "чопиб" ташласа ҳам ҳеч қандай далил ва исботларсиз қолаверардингиз. Эндиликда сизда бу борада имконият бор, ҳатто бир талай вариантларингиз мавжуд. ТВ ёки бошқа бирон технология орқали вазиятларни қайта кўришингиз ва таҳлилий хулоса чиқаришингиз мумкин.

Сўнги вақтларда миллий чемпионатларимизда томошабинлар сони озайиб кетди, деган гап-сўзлар бот-бот янграмоқда. Қўшиламан, бу тўғри. Ҳафа бўлишмасину ростини айтганда, пойтахтимизда ва унга яқин ҳудудларда ўтаётган ўйинларда стадионларга мухлислар кам ташриф буюришяпти. Шахсий фикримча, бунда рақобатнинг йўқлиги энг муҳим жиҳатга айланиб қоляпти. Масалан, вилоятдан келиб "Пахтакор"ни Тошкентда драматик тарзда ютиб кетадиган жамоанинг топилиши қийин бўляпти. Бир вақтлар "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "биз ҳозирги "Реал"ни ютишимиз жуда қийин" деган мазмунда интервью берганди. Бунга жавобан "Реал"нинг ўша вақтдаги бош мураббийи Жозе Моуринью микрофонни қўлига олиб, "охири қандай тугаши айтиб қўйилган кинонинг сеанси менга қулай вақтда бўлса ҳам тушмаган бўлардим" деб айтганди. Худди шу иқтибосни ўзбек футболига ҳам мосласак бўлаверади. Эҳтимол, барибир "Пахтакор" ютади, деган ўй мухлисларни стадионга чорламаётган бўлиши мумкин.

Айни вақтда Европа миллий чемпионатлари давом этмоқда. Ўзимизда футбол мавсуми якунига етган вақтда ушбу чемпионатлар футбол мухлисларининг овунчоғига айланиши тайин. Имҳоимча, барибир ўзимизнинг миллий чемпионатларимиз биз учун барчасидан кўра қизиқарлироқ. Қишда, об-ҳаво совуқ бўлган вақтда миллий чемпионатларимиз танаффусга чиқади. Футболчилар ҳам одам, уларнинг ҳам жони темирдан эмас, албатта, дам олишга ҳақлари бор. Аммо баҳоргача бўлган вақт жуда узоқ эмасми? Футболсиз зерикиб, ўйинларни соғиниб қолмаймизми? Авваллари шу каби танаффус вақтида "ЎзПФЛ кубоги" мусобақаси ташкил этиларди, негадир сўнги йилларда ўтказилмаяпти. Шу мусобақани яна ташкил этиш вақти келмадимикан? Январь ойида миллий терма жамоамиз йиғин ташкил этадиган бўлса, клублар Сречко Катанецнинг рўйхатидан тушиб қолган футболчилари билан "ЎзПФЛ кубоги"да иштирок этса, қандай бўларкан? Телевидение орқали трансляцияси йўлга қўйилса, мусобақада номдор клублар ўзаро тўқнаш келса, бундан ўзбек футболи ютадими ёки ютқазадими? Майли, халқаро мусобақаларда иштирок этадиган клубларга тегмайлик, улар имкониятидан келиб чиқиб хориж йиғинларини ўтказиб қайтишсин. Лекин қолган клублар-чи? Ўзига яқин ҳудуддаги жамоа билан душанба куни ўртоқлик ўйини ўтказади, шанба куни яна худди ўша жамоа билан назорат учрашувида майдонга тушади. Бир хил рақиб билан кетма-кет ўйнайвериш ҳар икки жамоани кучайтириб юборишига ишониш қийин.

Юқоридаги таклифни мутасаддилар кўриб чиқиб, ижобий қарорга келишларига ишониб қоламиз. Зеро, ўзбек футболи биз учун ҳамиша қизиқарли бўлиб қолаверади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+3   
30 ноя 19:37:05
Real.M & Chelsi.
Xafa bomasinlaru : Sarlavhani o'qidim faqat. Bizga umuman kerak emas bu musobaqa bizda O'zbekiston kubogi musobaqasini o'zi yetarli. Har tomonlama kerakmas. Bizda Prafessionallik va Muxlislik faktorini inobatga olish kk . Shular o'ssa keyin
   
01 дек 12:06:42
Jalol
томошабин кам кириши аник У факат пойтахт жамолари га тегишли нега пойтахтга футбол керак эмас Зур уиинчилар пойтахт жамосига иигиб олинади кани хамма жамони зур уимнчилари узида булса манга каранг Пахтакорни умуман олиб ташлаб колган жамоларга бир каранг ками билан 10 та жамо биринчи урин учун курашади жуда чиройли булади Нима килмокчисанлар зурларни бир жойга туплаб .уинчи эмас зурлар мол фермасига тупланади ва ем бериб бокилади сунг суииб гуштга топширилади ахир улар уиинчику уиинлар камлиги нега кубок уиинларини 1 марта утказилди Жавоб уиинлапри булганда эди уиинлар сони ошган булар эди Шунда Пахтакор Финалга етиб келаолмас эди 1 талик уиин пойтахт жамоларига ютук келтиради
   
30 ноя 21:05:41
F/C Andijon
UEFA га утиш керак. Шунда чемпионатимизи савиаси ошади мухлислар яна стадионларга кайтади!!!! Тошкент стадионларида мухлислари жуда камайиб кетди!! Водий ва вохаларда мухлислар жуда куп киришади стадионларга! Уефага кушилса мухлислар сони жуда купаяди!! Пфл кубогига келсак фойдаси йук мухлислар кам сон киришади!!!
   
30 ноя 21:00:24
crishtian messi
O'zi butun mavsum sovuq zerikarli futbol bo'ldi qishda qiziqroq oyin bo'larmidi,o'zi chempionatni umuman tashkil qilmaslik kk hammasi ko'zboyamachilik
   
30 ноя 20:54:26
barsanavbahor
Akmaljon 1-IDUMI фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
AFC ni tark etib, UEFA ga qoʻshilish vaqti kelmadimi? Futbol mavsumini xuddi Yevropadagi kabi avgust-may ga oʻtkazish vaqti kelmadimi?
Канакасига Европаникидака август -сентябр мавсумига утиш вакти келади биродар.Бизи суперлига хеч канакасига бу мавсумда уйин утказа олмайди сабаби оддий нари борса 3-4 жамоа стадиони сал норм а колганлариники хали киш келмай саргайиб шудгор булиб ётибдику.Бу мавсумда уйин утказишга хеч канакасига биззи клублар тайёр эмас мани фикримча!
   
30 ноя 19:32:49
Lazizbek Islomov
Akmaljon 1-IDUMI фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
AFC ni tark etib, UEFA ga qoʻshilish vaqti kelmadimi? Futbol mavsumini xuddi Yevropadagi kabi avgust-may ga oʻtkazish vaqti kelmadimi?
Mabodo agar UEFA ga qo'shilsak(man ham shu fikrdaman) qishda o'yinlar abed payti o'tkaziladi.Sabab!!!Qishda darrov qorong'i tushadi.Stadionni yoritib futbol o'ynash kerak.Ayrim stadionlada yoritish tizimi standart darajada emas.Yana bir narsa bizda svet o'chib qolmasligiga ham garantiya yoq)))
   
30 ноя 19:25:32
Akmaljon 1-IDUMI
AFC ni tark etib, UEFA ga qoʻshilish vaqti kelmadimi? Futbol mavsumini xuddi Yevropadagi kabi avgust-may ga oʻtkazish vaqti kelmadimi?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика