UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   28 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  31 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  5 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  13 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  17 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  3 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  12 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  3 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  41 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   43

"Қироллик клуби" инқирозда. "Реал" гол уришни истамаган 6 ўйин Янгиликлар

"Қироллик клуби" инқирозда. "Реал" гол уришни истамаган 6 ўйин

Теглар :  РеалЛаЛига
"Реал" инқирозда.

Жамоа барқарорликни намойиш эта олмаяпти, ғалаба орқасидан мағлубият. "Қироллик клуби" ўтган мавсумда кетма кет 73 учрашувда гол уришга эришганди. Бу мавсумда эса барчаси бошқача. Қуйида Мадрид суперклуби вазиятлари бўла туриб, гол ура олмаган ўйинлари ҳақида тўхталамиз.

Эспаньол

Жерар Морено - 90'

Примера Дивизион . 26-тур

28/02/2018, 00:00

0
:
1
Тугади

Реал Мадрид

Стадион: RCDE Stadium, 19805 томошабин

Бош ҳакам: Jose Sanchez

45'
90'
70'  Виктор Санчес (Эстебан Гранеро)
79'  Пабло Пьятти (Лео Баптистао)
81'  Аарон Кариколь
90'  Жерар Морено
90'  Серхио Гарсия
37'  Гарет Бэйл
69'  Иcкo (Карим Бензема)
81'  Гарет Бэйл (Дани Себальос)
89'  Матео Ковачич (Борха Майораль)


20.09.2017. Испания чемпионати. "Реал" – "Бетис" – 0:1

"Реал"нинг фантастик серияси айнан шу учрашувда якунига етган. Мезбонлар 4-2-3-1 тактик схемасида ўйнаганди. Криштиану Роналду ва Гарет Бэйллар Иско билан биргаликда асосий ишларни бажариши керак эди. Иккинчи бўлимда Зидан Марко Асенсио, Лукас Васкес ва Борха Майоралларни ўйинга қўшди. "Қаймоқранглилар" учрашув давомида 27 марта дарвоза томон зарба беришди (Роналдуда 12та), шулардан 7таси аниқ бўлганди. Бироқ гол уриш рақибга насиб этган.



18.11.2017. Испания чемпионати . "Атлетико" – "Реал" – 0:0

"Реал"ни тўхтата оладиган жамоалардан бири "Атлетико" бўлди. Зидан ўйинга яна 4-3-1-2 тактик схемасини танлади. Иско ва Роналду билан Карим Бензема майдонга тушди. Франциялик мураббий ўйин якунланиш арафасида Асенсиони майдонга туширди. "Ванда"да "Реал" аъзолари 14 бора зарба беришди, шулардан учтаси дарвоза томон аниқ етиб борди.



02.12.2017. Испания чемпионати. "Атлетик" – "Реал" – 0:0

Агарда "Атлетико" "Реал"ни очкодан махрум этган бўлса, нима учун "Атлетик" бундай қилмаслиги керак? Ўзига бўлган ишонч туфайли "Атлетик" "қироллик клуби" аъзолари олдида боши эгилиб қолмади. Зидан яна 4-3-1-2дан воз кечмади ҳужумда Иско, Роналду ва Бензема учлиги тўп сурди. Умумий ҳисобда меҳмонлар 13 бора зарба берган бўлса, фақатгина 5таси дарвозага аниқ йўлланди.



23.12.2017. Испания чемпионати. "Реал" – "Барселона" – 0:3

Мавсумнинг асосий учрашувларидан бирида "Реал" "Сантьягу Бернабеу"да принципиал рақибга йирик ҳисобда ютқазди. 4-4-2 тактик схемасида Роналду ва Бензема олдинда бўлди. Бироқ бу фикрлар ўзини оқламади. Танаффусдан кейин Асенсио ҳамда Бэйл жангга ташланди. Улар ҳам Мадрид клубини мағлубиятдан қутқара олмади. Мезбонлар умумий 14, яна 5 марта дарвоза томон аниқ зарба беришни уддалашганди.



13.01.2018. Испания чемпионати. "Реал" – "Вильярреал" – 0:1

"Вильярреал"дан учралган мағлубият кўпчиликни ажаюлантирди.  Ўша баҳсда Зинедин Зидан шогирдлари 28 марта зарба беришганди. Шулардан 7таси дарвоза томон аниқ етиб борди. "Реал" 4-3-1-2 тактикасидан фойдаланди. Иско, Бэйл, Бензема жамоанинг ҳужум учлиги сифатида қайд этилишди. Бироқ яна гол уриш "қаймоқранглилар"га насиб этмади.



27.02.2017. Испания чемпионати. "Эспаньол" – "Реал" – 1:0

Каталониядаги баҳсга Роналду жалб этилмади. 4-2-3-1 схемасига кўра, ўша куни Иско ва Бэйл ҳужумда ўйнади. Учрашув давомида Бензема ва Майораль ҳам ўйинга туширилди. "Реал" 10 марта зарба берди. Уларнинг тенг ярми Бэйлга тегишли. Ва яна гол урилмади, аксинча ўтказиб юборилди.


"Реал" инқирозда, тезроқ бундан чиқиш керак.


Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика